Суперлига. "Бухоро" – ОКМК (матнли трансляция)

Оқил Абдубарноев
13 авг 2026, 21:30
Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Бухоро" – ОКМК учрашуви бошланди.

Суперлига. 17-тур

“Бухоро” — ОКМК 1:0

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев

Ëрдамчи ҳакамлар: Адҳамжон Рихсибоев ва Даниил Яценко

Захира ҳаками: Диас Галеев

Назоратчи: Олимжон Абдувасилов

ВАР ҳаками: Равшан Абдувоҳидов

АВАР ҳаками: Аваз Абдуллаев

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Гол: 1:0 – 45+3, Шерзод Эсанов

"Бухоро": 12. Умиджон Ҳамроев, 7. Хуршидбек Мухторов, 42. Кирил Тодоров, 30. Боян Младович (2. Велко Филипович, 30 (5. Сардор Қулматов, 46), 25. Шерзод Эсанов, 27. Муҳаммад Йўлдошев (14. Исломбек Баратов, 69), 78. Владимир Родич, 8. Анваржон Жўраев, 17. Жавоҳир Рўзиев (21. Қувондиқ Рўзиев, 65), 11. Темур Мамасиддиқов (97. Шаҳбоз Жўрабеков, 65), 10. Шаҳзодбек Убайдуллаев

Захира: 13. Азизхон Исақов, 9. Ника Качавара, 77. Асилбек Қаюмов, 88. Доминик Бегич

ОКМК: 35. Жавоҳир Илёсов (23. Ҳамидулло Абдунабиев, 46), 3. Шаҳзод Тоиров, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 13. Элдорбек Бегимов (7. Дилшодбек Аҳмадалиев, 58), 22. Саидафзалхон Аҳроров, 88. Сиаваш Ҳақназарий, 5. Гиорги Папава, 9. Азиз Холмуродов (11. Али Абдураҳмонов, 75), 17. Нодирбек Абдураззоқов, 27. Урош Койич (28. Арихиро Сентоку, 60), 77. Иван Пешич (10. Асадбек Собиржонов, 46)

Захира: 21. Ҳазратжон Турсунқулов, 19. Аҳмадулло Муқумжонов, 44. Аброр Каримов, 8. Абубакр Ризо Турдалиев

Огоҳлантиришлар: Азиз Холмуродов (37), Шаҳзодбек Убайдуллаев (40)

80’ ОКМК футболчилари томонидан амалга оширилган бурчак узатмасидан сўнг Али Абдураҳмонов бош билан зарба йўллади, бироқ тўп дарвозадан ноаниқ кетди.

🔄 75’ ОКМК таркибида навбатдаги ўзгариш: Азиз Холмуродов ўзининг ўрнини Али Абдураҳмоновга бўшатиб берди.

⚠️ 73’ Хавфли вазият! ОКМК аъзоси Дилшодбек Аҳмадалиев ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кириб, кучли зарба йўллади. "Бухоро" дарвозабони Умиджон Ҳамроев ажойиб сейв кўрсатиб, тўпни кайтариб юборди.

🔄 69’ "Бухоро" таркибида навбатдаги ўзгариш: Муҳаммад Йўлдошев ўрнига майдонга Исломбек Баратов тушди.

🔄 65’ "Бухоро" таркибида бир йўла иккита ўзгариш амалга оширилди: Жавоҳир Рўзиев ўрнига Қувондиқ Рўзиев, Темур Мамасиддиқов ўрнига эса Шаҳбоз Жўрабеков майдонга тушди.

🔄 60’ ОКМК таркибида навбатдаги ўзгариш: Урош Койич ўзининг ўрнини Арихиро Сентокуга бўшатиб берди.

⚠️ 59’ Хавфли вазият! ОКМК ҳужумчиси Урош Койич жарима майдончаси ичидан хавфли зарба йўллади. "Бухоро" посбони Умиджон Ҳамроев маҳорат кўрсатиб, тўпни қайтаришга эришди!

🔄 58’ ОКМК таркибида навбатдаги ўзгариш: Элдорбек Бегимов ўрнига майдонга Дилшодбек Аҳмадалиев тушди.

⚠️ 47’ Хавфли вазият! "Бухоро" аъзоси Владимир Родич ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. Шаҳзодбек Убайдуллаев яқин масофадан бош билан кучли зарба йўллади, бироқ ОКМКнинг янги кучлари — майдонга тушган дарвозабон Ҳамидулло Абдунабиев ажойиб сейв кўрсатиб, жамоасини голдан қутқариб қолди.

46’ Иккинчи бўлим бошланди.

Танаффусда жамоалар таркибида ўзгаришлар амалга оширилди. ОКМК таркибида Иван Пешич ўрнига Асадбек Собиржонов, дарвозабон Жавоҳир Илёсов ўрнига эса Ҳамидулло Абдунабиев майдонга тушди. "Бухоро" сафида Велко Филипович ўзининг ўрнини Сардор Қулматовга бўшатиб берди.

45+3’ Биринчи бўлим якунланди. Жамоалар танаффусга йўл олишди.

45+3’ ГОЛ! "Бухоро" ҳисобни очди! Бўлимга қўшиб берилган сўнгги дақиқаларда Темур Мамасиддиқов томонидан бурчакдан узатилган тўпни Шерзод Эсанов бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. ОКМК посбони Жавоҳир Илёсов тўпни қайтаришга уринганига қарамай, ўз жамоасини голдан қутқара олмади — 1:0!

45+2’ "Бухоро" ҳужумчиси Темур Мамасиддиқовнинг жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбасини ОКМК дарвозабони Жавоҳир Илёсов қайтаришга эришди.

45’ Биринчи бўлимнинг асосий вақтига бош ҳакам томонидан 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

43’ "Бухоро"нинг навбатдаги ҳужуми Темур Мамасиддиқовнинг зарбаси билан якунланди. ОКМК дарвозабони Жавоҳир Илёсов ўз ўрнида ишончли ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди.

🟨 40’ "Бухоро" ҳужумчиси Шаҳзодбек Убайдуллаев рақиб дарвозабонининг тўпни ўйинга киритишига халақит бергани учун сариқ карточка билан жазоланди.

⚠️ 39’ Хавфли вазият! "Бухоро" ҳужумчиси Шаҳзодбек Убайдуллаев 25-30 метрлардан жарима зарбасини тўғридан-тўғри дарвозага йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди, ОКМК посбони Жавоҳир Илёсов бу вазиятда жойида қотиб қолганди.

🟨 37’ ОКМК ярим ҳимоячиси Азиз Холмуродов рақибига нисбатан ишлатилган қўполлик учун бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди ва сариқ карточка билан жазоланди.

34’ ОКМК аъзоси Иван Пешич чап қанотдан марказга томон узатма берди, Сиаваш Ҳақназарийнинг йўллаган зарбаси эса ноаниқ кетди.

🔄 30’ "Бухоро" таркибида мажбурий ўзгариш: жароҳат олган Боян Младович ўрнига майдонга Велко Филипович тушди.

24’ "Бухоро" ярим ҳимоячиси Шерзод Эсанов олис масофадан кучли зарба йўллади, бироқ тўп дарвозага аниқ бормади.

⚠️ 20’ Хавфли вазият! "Бухоро" аъзоси Муҳаммад Йўлдошев чап қанотдан жарима майдончасига тўпни узатди. Темур Мамасиддиқов қулай имкониятга эга бўлганига қарамай, зарба йўллай олмади. Ҳимояга ёрдамга келган ОКМК футболчиси Иван Пешич тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

18’ "Бухоро" ҳужумчиси Темур Мамасиддиқов чап қанотдан марказга томон ҳаракатланиб зарба йўллади. ОКМК дарвозабони Жавоҳир Илёсов тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.

⚠️ 16’ Хавфли вазият! "Бухоро" футболчиси Шерзод Эсанов ҳаводаги курашда ғалаба қозониб, бош билан Шаҳзодбек Убайдуллаевни рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Бироқ ОКМК посбони Жавоҳир Илёсов ўз вақтида олдинга чиқиб, тўпни эгаллаб олди.

⚠️ 12’ Хавфли вазият! ОКМК аъзоси Саидафзалхон Аҳроров чап қанотдан жари майдончасига ёриб кириб, Урош Койичга пас узатди. Койич дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва зарба йўллади, бироқ Умиджон Ҳамроев сейв ижро этиб, жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. Ҳужум якунлангач, ҳакам офсайд қайд этди.

8’ ОКМК ярим ҳимоячиси Сиаваш Ҳақназарийнинг жарима зарбасидан йўллаган узатмасидан сўнг "Бухоро" дарвозабони Умиджон Ҳамроев тўпни муштари билан уриб юборди.

1’ Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Майдон эгалари — "Бухоро" футболчилари тўқ кўк, меҳмонлар — ОКМК вакиллари эса кулранг либосларда ҳаракат қилишади. Учрашувга старт берилди!

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia