ОК-2025 саралаши. Австралия биринчи ўринни нақд қилиб, мусобақа финал босқичига йўл олди, Ўзбекистон Туркманистонни иккита тўп фарқи билан ютса, иккинчи ўринни олади

Sherzod Nurmatov
19 янв 2025, 16:39
2025 йилги футзал бўйича аёллар Осиё Кубоги саралаш баҳслари давом этмоқда.

2025 йилги футзал бўйича аёллар Осиё Кубоги "C" гуруҳи саралаш учрашуви

Филиппин 1:2 Австралия

"Юнусобод" спорт мажмуаси

Голлар: Ҳалли Смит (авт 20') — Дэйзи Эрроусмит (8'), Жессика Оу (21')

Огоҳлантириш: Клаудиа Фрискалзо 23 (Австралия)

Эслатиб ўтамиз, Филиппин терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган Австралия муддатидан аввал гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритди.

Бироздан кейин Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистонга қарши баҳс олиб боради ва 2 та тўп фарқи билан ғалаба қозонса, "C" гуруҳида 2-ўринни олган ҳолда Осиё Кубогига йўлланмани қўлга киритади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia