

"Championat.asia" сайти ижодкорлари 3-турнинг энг яхшилари ва рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди. Демак, бирин-кетин энг яхшиларни эълон қилишда давом этамиз.
Сайтимиз ижодкорлари томонидан Эрон терма жамоаси посбони Алиризо Бейранванд учинчи турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. "Персеполис"нинг 31 ёшли посбони БАА билан баҳсда 4 марта ўз жамоасини голлардан қутқарди. Бундан ташқари 64-дақиқада ҳисоб 1:0 бўлиб турган пайтда Алиризо пенальтидан тепилган тўпни қайтаришга эришди. Эроннинг ғалабасида муҳим роль ўйнаган Бейранванд турнинг энг яхши дарвозабони деб тан олинди.

Осиё Кубоги-2023 гуруҳлардаги ҳолат >>>>> ОК-2023



