

Манбанинг маълумотларига кўра, кредиторлар АПЛ молиявий қоидаларини бузгани учун "шаҳарликлар"га нисбатан чиқариладиган мустақил комиссия қарорини кутишни маъқул кўришмоқда.
Гап "Манчестер Сити"нинг кирувчи трансферлари ҳақида кетмоқда — бундай жараёнларда банклар томонидан тақдим этиладиган кредитлаш сотувчи клубга "шаҳарликлар"нинг тўловларини кутмасдан, трансфер пулининг катта қисмини олдиндан олиш имконини беради. Ушбу схемалар орқали банклар хусусий кредитлаш бозоридаги йирик мижозларни жалб қилади.
Маълум бўлишича, Германиянинг Oldenburgische Landesbank AG банки 2026 йилнинг ёзида расмийлаштирилган Алан Андраденинг "Палмейрас"дан 34 млн фунт эвазига ўтишини молиялаштириш келишувидан чиққан.



