

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Абдумажидовга Кувайт премьер-лигаси иштирокчиси бўлган "Ал Тадамон" клубидан таклиф бор. Бундан ташқари, унга Сербия биринчи лигасида қатнашувчи Лесковац шаҳрининг "Дубочица" клуби эътибор қаратган.
Маълумот учун, Одил Абдумажидов ёзда Қозоғистоннинг "Турон" клубидан кетиб "Шўртан"га ўтди. Ғузор жамоаси сафида 10 та ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди. Мавсум охирини кичик жароҳат туфайли ўтказиб юборди.
Transfermarkt портали айни пайтда футболчини 400 минг еврога баҳоламоқда.



