

23 ноябрь куни Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида ўтказилган баҳс 2:2 ҳисобида якунланди.
Мезбонлар биринчи бўлимда икки тўп фарқи билан ортда қолганига қарамай, танаффусдан кейин ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
Исмоилов иккинчи бўлим бошида рақиб дарвозасини ишғол қилиб, фарғоналикларнинг ҳисобдаги фарқни қисқартиришига ҳисса қўшди. 70-дақиқада эса "Ал Ҳилол" ҳимоячиси Юсуф Акчичек ўз дарвозасига гол киритди.
Шу тариқа, "Нефтчи" Саудия Арабистонининг номдор клубига қарши учрашувда икки тўплик устунликни бартараф этиб, бир очкони қўлга киритди.



