UZ

Сўнгги янгиликлар

03:20АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади  23 02:40АПЛ. ​"Челси" "Борнмут" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" ва "Эвертон" ғалаба қайд этишди  4 00:56Саудия Арабистони. "Ал Насср" мавсумда илк бор очко йўқотди. Роналду 957-голини урди  1 00:29Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатар U-23 термасига ютқазди  3 00:14Ироқ. "Аманат" Бахтиёр Қосимовнинг дубли эвазига "Ал Шорта"ни мағлубиятга учратди  0 23:29"Ман Сити"га ўтаётган Семеньонинг трансфер суммаси ва маоши маълум  0 22:40"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишни истамади  0 22:15Куртуа "Реал"нинг декабр ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:42Деклан Райс жароҳат сабаб "Астон Вилла"га қарши ўйнамайди  4 21:05Футболда 2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб "Арсен Венгер офсайди" жорий этилиши мумкин  13 20:40Иньяки Уильямс Испания Суперкубоги ҳақида: "Саудия Арабистонида ўйнаш - жуда ёқимсиз"  2 20:18"Ғазалкент" 13 нафар футболчи билан шартнома тузилганини эълон қилди, улар орасида Ўзбекистон U-18 терма жамоаси аъзоси ҳам бор  4 20:04Анвар Ғофуров: "Чемпионликни муносиб ҳимоя қилиш учун барча куч ва маҳоратимизни ишга солишга тайёрмиз"  4 19:40Слот: "Янги футболчиларга қилинган барча харажатлар ҳам самарали бўлмади"  4 19:14Артета "Астон Вилла" билан ўйин олдидан: "Бизни ҳақиқатан жуда қийин ўйин кутмоқда"  16

"Оч бўрилар" овга чиқмоқда Янгиликлар

"Оч бўрилар" овга чиқмоқда

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради.

Ғолиб ярим финалга чиқади ва Олимпиада йўлланмаси сари навбатдаги қадамни ташлайди. Мағлуб уйга қайтади.

Узбекистан (до23)

Молодежный чемпионат. (до 23). Плей-офф . Quarter Finals-тур

26/04/2024, 20:00

0
:
2
Тугади

Саудовская Аравия

45'
90'

2 йил олдин саудияликлар бизни финалда мағлуб этишганди. Бу сафар имкон бермай ютиш навбати бизники. Тошкентда ўтган ўша финалда бугунги рақибларимизнинг у пайтдаги авлоди биздан кучли эди. Буни тан олиш керак. Шунга қарамай, 2:0 ҳисобида олдинда бораётган, ўйин бўйича кучли бўлиб турган, камига 2 ёш катта бўлган саудияликлар қай тариқа вақт чўзишгани кўпчиликнинг хотирасида кечагидек турган бўлса керак.

Ҳозирги олимпия терма жамоамиз футболчилари Саудия Арабистонига қарши қандай "настрой" қилишларини яхши биламан. Уларга қўшимча мотивация шарт эмас бу ўйинда. Рақиб Саудия эканлигининг ўзи асосий мотивация йигитларга.

Тимур Кападзе иккита деярли тенг таркиб йиға олди ва ҳар бир баҳсда ротацияга қўл уриб келмоқда. Бугун ҳам олдинги бирор баҳсда тушмаган 11талик тушса ажабланмайман. Менда олимпия терма жамоамизнинг Олимпиадага чиқишига бу қадар катта ишонч олдин бўлмаган. Бу жамоа Париж йўлланмасини қўлга киритишига тўла ишоняпман.

Бу йигитлар майдонда оч бўри каби ҳаракатланишмоқда. Кувайтлик ҳамкасбим билан суҳбатлашганимда бизнинг жамоа ўйинчилари ҳақида қони қайноқ футболчилар экан деди. Айнан шундай.


Бугун шунингдек Ўзбекистон футзал терма жамоасини ҳам жуда катта тўқнашув кутиб турибди. Хосе Венансио Лопес шогирдлари Осиё гранди Эронга қарши ярим финал баҳсида паркетга чиқишади. Мураббийимиз биз Таиландга чемпион бўлиш учун келдик деганди. Форсларда ҳам биз каби авлодлар алмашуви кузатилмоқда. Уларга қарши Жаҳон чемпионати доирасидаги охирги ўйинимиз ҳамма ёдида бўлса керак. Мундиаллар тарихидаги энг зўр ўйинлардан бири ўтказиб берилганди ўшанда ва Эрон 9:8 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Футзалчиларимиз доим курашувчанлиги билан ажралиб туришган ва бугун ҳам кучли рақибга қарши ғалаба учун курашиш йўлида уларга куч-қувват тилаймиз.

Ўзбекистон U-23 терма жамоамиз ва Ўзбекистон футзал терма жамоасига омад ва зафар ёр бўлсин! Ўзим эса Доҳада олимпиячиларимиз ўйинида бўламан. Олға, Ўзбекистон!

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика