UZ

Сўнгги янгиликлар

17:24Жиянов, Исмоилов, Бубанья, Жумаев ва бошқалар... Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси   0 17:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Хоразм ФА". Таркиблар маълум  0 16:43Дэвид Бекхэм Рубен Аморимнинг МЮдаги фаолияти ҳақида: "Уни қўллаб-қувватлаш керак, кейин натижани кўрасиз"  0 16:16ЎФА мураббийлар кенгаши йиғилишида МТЖнинг ЖЧ саралаши ва U-17 термасининг мундиалга тайёргарлиги муҳокама этилди  0 15:52Остон Ўрунов: "Ўтган мавсумдан сўнг етарлича дам олмаганим ва тиғиз тақвим туфайли мукаммал жисмоний ҳолатга кира олмадим"  5 15:27Кака Бразилия терма жамоасида Карло Анчелоттига ёрдам бериш истагини билдирди  3 14:59Ҳимояда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. "Реал"нинг 4 нафар ҳимоячиси КЖЧда иштирок этиши мумкин  1 14:35Аббос Файзуллаев кечаги хатоси учун ЦСКА мухлисларидан кечирим сўради  9 14:08Агент Клоппнинг "Рома"га тайинлови масаласида баёнот берди  3 13:44ЎФА вакиллари "Шўртан" футбол академиясида бўлди  0 13:25"Бунёдкор" "Навбаҳор" билан ўйинда адолатсизликка учрадими? Суперлиганинг 10-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  9 13:10Ёзда эркин агентга айланадиган АПЛ футболчилари  5 12:42"Цементчи" "Арал" билан ўйин учун Нукусга бормайди. Жамоага техник мағлубият ёзилди  5 12:13"Милан" ярим ҳимоячиси "Реал"ни эмас, "Манчестер Сити"ни танлади  5 11:45"Артета эффекти": Райс "Арсенал"да олдинги фаолиятидагидан кўра кўпроқ гол урди  2

"Тимур Кападзе бугун янги тарих ёзиши керак". Аҳмад Убайдуллаев, Равшан Ҳайдаров ва Дилшод Нуралиев бугунги финал олдидан Янгиликлар

"Тимур Кападзе бугун янги тарих ёзиши керак". Аҳмад Убайдуллаев, Равшан Ҳайдаров ва Дилшод Нуралиев бугунги финал олдидан

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси учун бугун муҳим кун.

Юртимиз яшил майдонлари мезбонлик қилаётган U-23 Осиё кубоги мусобақасининг финал ўйинида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони U-23 терма жамоалари тўқнаш келишади. Тимур Кападзе умумий ҳисобда финалга олиб чиққан бешинчи мураббий сифатида тарихга кирди. Дастлаб Аҳмад Убайдуллаев 2008 йил бу борада қадамни ташлаб берган бўлса, кейинги йилларда Алексей Евстафеев, Дилшод Нуралиев ўсмирлар терма жамоаси, Равшан Ҳайдаров олимпиячилар билан финалга йўл олишга муваффақ бўлганди. Хўш, улар эртанги учрашув олдидан қандай фикрда? 

2008 йил Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан Саудия Арабистонида ўтган U-20 Осиё кубогида финалга қадар етиб борган эди. Ўша жамоа бош мураббийи бўлган Аҳмад Убайдуллаев хотиралари ва бугунги учрашув ҳақида

— Албатта омад тилаймиз. Тимур Кападзе яхши жамоа шакллантиргани кўриниб турибди. Эътиборга молик жиҳати шуки, мазкур терма жамоадаги барча футболчилар Суперлигада ўз клубида, аксарияти "Олимпик"да ўйин амалиётга эгалар. Катта футбол ҳавосидан баҳраманд бўлишга улгуришган. Бу ўйинлар орқали эса тажриба келиши шубҳасиз. Финалда ғалаба қозониш учун барча имкониятлар бор. Мен терма жамоада ишлаган пайтимда ҳозиргидек имкониятлар йўқ эди. Ўринбосарлар, ўйин амалиётисиз қолганларни йиғган эдик. Захирамиз тор бўлган. Япония билан ўйинда захирадан тушганлар ҳам ўйинни бузиб қўймади. 

2008 йил финалга етиб бордик. Эсимда, мусобақа бошланиши билан йигитларга қарата: "Бу меҳмонхонадан охирги бўлиб чиқиб кетишимиз керак",- дегандим. Чунки кўп терма жамоалар билан бир жойда истиқомат қилганмиз. БАА билан финалда тўқнаш келдик, қарасангиз охирида фақат иккаламиз қолганмиз. Бир-биримизга муносиб рақиб эдик. Маҳди Алининг бир гапи ёдимдан чиқмайди: "Сенинг жамоанг билан ўйнаш қийин. Бошқача футбол кўрсатасизлар. Ишончим комил, олимпиядага чиқасизлар",- деганди. Ўша йилларда Жанубий Корея, аввал Австралия каби номдор жамоаларни мағлубиятга учратганмиз. Афсуски, кейинчалик кўп нарса ўзгариб кетди. 



2012 йил ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи сифатида Эрон мезбонлик қилган U-16 Осиё чемпионатида кубокни Дилшод Нуралиевнинг фикрлари қуйидагича

—Йигитларнинг финалга қадар кўрсатган ўйини ажойиб бўлди. Айниқса, Японияга қарши жуда аққли футбол кўрсатишди. Худо хоҳласа, финалда ҳам ҳимояда тартибли, ҳужумда аниқлик билан ўйнашади, деган умиддаман. Тўғри сўнгги ўйин, чарчоқ. Шу пайтгача ўтказган ўйинларида рақибларига жисмоний томонлама мағлуб бўлишгани йўқ. Мураббийнинг иши, имзоси кўриниб турибди. Яхши ният қиламиз, Осиё чемпиони бўлиш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Саудия Арабистонига қараганда бизникилар кучлироқдек кўриняпти. 

2012 йил Эронда ўтган Осиё чемпионатида Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш вазифаси қўйилганди. Ҳозирги мусобақа билан фарқи шунда бўлган. Биринчи мақсадимиз шу бўлган. Вазифа бажарилгач эса йўқотишга ҳеч нарсамиз қолмаган, босимсиз ўйнаганмиз. Япония жуда катта фарқ билан фарқ билан устунлик қилган. Бироқ финалда улардан кучли эканлигимизни кўрсатганмиз. Пенальтилар сериясида руҳий жиҳатдан футболчилар тайёр эди. Бу эса ўз самарасини берганди. Тимур Кападзе эндиликда янги тарих яратиши керак. У ҳам Осиё чемпиони бўлган мураббийлар қаторига қўшилишига тилакдошман. 


2018 йил Хитойда ташкиллаштирилган U-23 Осиё кубогида олимпия терма жамоамиз билан зафар қучган Равшан Ҳайдаров 

— Жамоамиз бу турнирда ўйиндан-ўйинга кучайиб бормоқда. Ярим финалда кўрсатган ўйинларини юқори баҳолаган бўлардим. Тактик томондан ҳеч қандай имконият қолдирилмади. Ўйлайманки, бугун ҳам футболчиларимиз совуққонлик билан ҳаракат қилишади. Вакилларимиз ғалабага лойиқ. Ушбу ютуқларда Тимур Кападзе анча меҳнат қилди. Қолаверса, индивидуал кучли футболчилар, Жасур Жалолиддинов, Хожимат Эркинов сингари етакчилар ўзларини кўрсатишяпти. 

4 йил олдинги қорли финалдан ёқимли хотиралар қолган. Осонликча қўлга киритилмаган. Бугун йигитларимиз ғалаба қозониб яна бир бор хурсандчилик улашишади. Вьетнам билан тўлиқ устунлик қилаётган эдик. Аввал Бобир Абдихолиқов, кейин Андрей Сидоровни туширдим. Ўйин шуни кўрсатаётганди. Қайсидир маънода Сидоров гол урган вазиятда омадимиз ҳам келган, дея оламан.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика