"Обод"нинг март ойидаги энг яхши ўйинчисини аниқланг!
03 апр 2017 23:00
Янгиликлар
"Обод"нинг март ойидаги энг яхши ўйинчисини аниқланг!
Олий лигада иккинчи мавсумини ўтказаётган жамоамиз учун март ойи кўнгилдагидек ўтди, десак муболаға бўлмайди.
Чемпионатни Намангандаги мағлубият билан бошлаган жамоамиз кейин ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаган бўлса, сўнг сафарда "Бухоро" мағлубиятга учратилди. 4-турда эса, "Бунёдкор" билан муроса кўчаси танланди. Ҳисобда 5 очко бор. Жамоа турнир жадвалининг 9-поғонасидан жой олиб турибди. Ўтган мавсум билан солиштирганда бу йилги натижалар анчагина салмоқли, дейиш мумкин. Албатта жамоанинг бу муваффақиятли иштирокида барча футболчиларнинг меҳнати бор.
Биз бу йилдан эътиборан, ҳар ойда бир маротаба "ойнинг энг яхши ўйинчиси" сўровномасини ўтказишни лозим, деб топдик. Сўровнома "Обод"нинг расмий телеграм саҳифасида ўтказилади. Сизнингча, март ойида "Обод"нинг энг яхши ўйинчиси ким бўлди? Овоз беринг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар