Оби Микел Англияга қайтди

Нигериялик ярим ҳимоячи Жон Оби Микел фаолиятини Англияда давом эттиради.

Ўтган мавсумни Туркиянинг "Трабзонспор" жамоасида ўтказган 33 ёшли хавбек "Сток Сити" билан шартнома имзолади. Ҳозирча битим тафсилотлари эълон қилингани йўқ.

Оби Микел учун "Туманли альбион" бегона эмас. У бунга қадар "Челси" (2006-2017) ва "Мидлсбро" (2019) клубларида тўп тепган эди.


Манба: twitter.com/stokecity