

Январь ойида мамлакат ҳукумати Африка Миллатлари Кубогидаги муваффақиятсиз натижадан сўнг миллий жамоани, шунингдек, Обамеянг ва Брюно Экуэль-Мангани термадан четлатиш тўғрисида қарор қабул қилганди. Габон Камерун (0:1), Мозамбик (2:3) ва Кот-д'Ивуар (2:3) терма жамоаларига ютқазиб, "F" гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаган.
"Улар мени камситишди ва обрўмга доғ туширишди, ваҳоланки, мен Африка Миллатлари Кубогида жароҳат билан ўйнагандим. Бу сўнгги томчи бўлди ва мен шу ерда тўхташни афзал кўраман", – деди Обамеянг “RMC Sport” нашрига берган интервьюсида.
37 ёшли ҳужумчи Габон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Унинг ҳисобида миллий терма жамоа сафида 40 та гол бор.



