

– "Тринидад ва Тобаго" дарвозасини ишғол қилдингиз. Ушбу гол ва умуман ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай?
– Бугунги ўйин жуда муҳим эди, сабаби биринчи ўйинда мағлуб бўлгандик. Ўшанда ҳисобни биз очгандик, аммо кейин стандарт вазиятлардан учта гол ўтказиб юбордик. Бугун эса ўйинни ғалаба билан якунлашга қатъий қарор қилгандик, учинчи голни уриб, масалани ҳал қилмоқчи эдик. Бугун фақат ғалаба қозонишга эътибор қаратдик. Бу биз учун ҳам, халқимиз учун ҳам муҳим эди. 2026 йил бошланганидан бери тўртта ўйиндан буён ғалаба қозона олмаётган эдик. Бугун бироз енгил тортдик, хурсандмиз.
– Ўзбекистонга қарши ўйинда деярли бўш қолган дарвозага тўп кирита олмаган эдингиз. Бугунги гол ўша вазият аламидан чиқишга ёрдам бердими?
– Ҳа, шундай. Учрашув давомида 10 киши бўлиб 11 кишига қарши ўйнашга мажбур бўлдик, бу биз учун бироз қийин кечди. Аммо тўпни назорат қилишга ва учинчи голни уриш учун диққатни жамлашга ҳаракат қилдик. Якунда яхши ҳимояландик, натижадан мамнунмиз.
– Сиз "Ростов" клубида уч йил тўп тепгансиз ва Элдор Шомуродов келишидан бир йил аввал жамоани тарк этгансиз. Россиядаги собиқ жамоангиз мухлисларига яхши таниш бўлган Шомуродовга қарши майдонда ўйнаш қандай таассурот қолдирди?
– Россияда ўйнаган йигитларга қарши майдонга тушиш ёқимли. Мен профессионал карьерамни "Ростов"да бошлаганман ва буни ҳеч қачон унутмайман. "Ростов" менга профессионал бўлиш имкониятини берган клуб ҳисобланади, шунинг учун бу жамоа ҳамиша ёдимда.



