

Бу ҳақда журналист Николо Скира маълумот берди.
"Сўнгги кунларда воситачи Дарвин Нуньесни А Сериянинг иккита клубига таклиф қилди. Нуньеснинг "Ал Ҳилол"даги фаолияти якунланган кўринади ва у ёзги трансфер ойнасида Саудия Арабистонини тарк этади", – деб ёзди Скира.
26 ёшли уругвайлик ушбу мавсум 24 ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 5 та голли пас узатди. Унинг Саудия Арабистони клуби билан шартномаси 2028 йил июнь ойининг охиригача мўлжалланган.
Transfermarkt Нуньесни 25 миллион еврога баҳоламоқда.



