Дональд Трамп ЖЧ-2026 якунларини сарҳисоб қилди: "Бу тарихдаги энг хавфсиз ва томошабоп жаҳон чемпионати бўлди"

Aslanov Jasurbek
21 июл 2026, 00:17
АҚШ Президенти Дональд Трамп 2026 йилги жаҳон чемпионатининг ўтказилиши ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Турнир 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтди. Финалда Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этган Испания терма жамоаси турнир ғолибига айланди.

"Жаҳон чемпионати улкан муваффақият билан ўтди! Мен барча иштирокчиларга, айниқса, бизнинг ажойиб ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Уларга бўлган ҳурмат ва уларнинг мамлакатимизга бўлган муҳаббати ушбу гўзал чемпионатни тарихдаги энг хавфсиз ва томошабоп мундиалга айлантирди!

Барча мутасаддиларга, хусусан, АҚШ ҳукуматида ишловчи ёш ва ғайратли Эндрю Жулианига, шунингдек, амалга оширган ишлари учун ФИФАнинг фантастик президенти Жанни Инфантинога раҳмат! Жаҳон чемпионатини ҳеч ким кутмаган даражага кўтариб, у эришган натижаларга жуда кам одам эриша олади. Барчани табриклайман!" – деб ёзди Трамп.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: https://truthsocial.com/@realDonaldTrump/posts/116953279157877523