Нимели Ўзбекистонда қолмайдиган бўлди
03 июл 2024 21:22
Янгиликлар
Нимели Ўзбекистонда қолмайдиган бўлди
"Сурхон" ҳужумчиси Силванус Нимели Ўзбекистон клубларига ўтмайдиган бўлди.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, футболчига Россия премьер-лигаси клуби жиддий қизиқиб қолган. Тез орада унинг янги клуби маълум бўлади.
Ҳужумчи бу мавсум бошида жароҳат олгач жуда кам ўйинда майдонга тушди. Ўтган мавсум футболчи "Сурхон" таркибида 30 ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 7 та ассист қайд этганди.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли Нимели ушбу мавсум Суперлигада умумий ҳисобда 106 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар