“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди
15 фев 20:00
Янгиликлар
“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди
Ўтган мавсумни “Нефтчи”да ўтказган Силванус Нимели ва Фарҳод Соҳибжонов фаолиятини ижара асосида “Қўқон-1912”да давом эттиради.
“Жамоамиз сафида ўтган мавсумдан буён фаолият олиб борган ва чемпионлик йўлида муносиб ҳисса қўшган легионер ҳужумчи Силванус Нимелй, шунингдек мавсум бошида таркибимизга келиб қўшилган вингер Фарҳод Соҳибжонов мавсумнинг қолган қисмини ижара асосида “Қўқон-1912” жамоасида ўтказадиган бўлди.
Мазкур ижара келишуви уч томон — футболчилар, жамоамиз ҳамда “Қўқон-1912” клуби учун ҳам манфаатли ҳисобланади. Бу қарор ўйин амалиётини ошириш, тажриба тўплаш ва келгусида янада кучлироқ бўлиб қайтиш учун муҳим қадамдир.
Футболчиларимизга янги жамоасида омад, муваффақият ва ёрқин ўйинлар тилаб қоламиз!”, — дейилади клуб хабарида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Суперлига. Перица дублга эришган баҳсда "Нефтчи" йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
Фикрлар