UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

Нима учун МЮ мухлислари жамоа "Барселона" тўсиғидан ўта олишига ишонишади? Янгиликлар

Нима учун МЮ мухлислари жамоа "Барселона" тўсиғидан ўта олишига ишонишади?

Жавоб оддий - улар МЮни дунёнинг энг яхши клуби деб ҳисоблашади, деб қўйса ҳам бўларди.

Аммо бу гап билан биз сериалнинг бош қаҳрамонини илк қисмдаёқ ўлдириб юборгандек бўламиз. Шу боисдан бу саҳнани сериалнинг якунига олиб қўямиз. ;)

АПЛда жамоа ҳеч қачон барқарор ўйнай олмайди. Ҳаттоки "Сити" ҳам кичик инқироз даврини ўтказиб олди. Бироқ ёмон томони шундаки, АПЛ клублари ЕЧЛга катта эътибор бермай қўйди. Уларга фақатгина ўз лигалари қизиқроқдек, халқаро майдон иккинчи, керак бўлса учинчи масалага айланиб қолаётганди.

Бора-бора АПЛ жамоаларининг ЕЧЛда оддий жамоаларга мағлубият оддий ҳолатдек кўрина бошлагандек эди. Аммо энди вазият тубдан ўзгараётганлиги, "Ливерпуль"нинг ўтган мавсумда ЕЧЛ финалига қадар боргани ва ҳозирда ЕЧЛнинг чорак финалида 8 жамоанинг 4таси АПЛга тегишли экани одамни хурсанд қилади. Бири ПСЖни, бири "Бавария" каби грандларни ўз майдонида 3:1 ҳисобида мағлуб этгани ҳам Англия жамоалари ЕЧЛга эътибори ошганини кўрсатади, чамамда.

Ана шу эътибор туфайли ЕЧЛга бўлган қизиқиш анчагина кўтарилди. Шу жумладан "Манчестер Юнайтед" мухлисларида ҳам. Сульшер рулни ўз қўлига олганидан кейин йўлни тамомила ўзгартирган жамоада муаммолар борлиги яққол кўзга ташланмоқда. Мавсум бошида Моуриньо нолиган ҳимоя чизиғи қандай ҳолатда эканлигини барча билади. Кимдирнинг сочи узун, иккинчисига бўлган ишонч батамом яксон бўлган, учинчисининг юз тузилишини кўрса барча кулади, яна бири мавсум бошидан буён жароҳатда. Аслида муаммолар жуда катта бўлса ҳам нима учун МЮ мухлислари жамоа "Барселона" тўсиғидан ўта олишига ишонишмоқда? (Улар жамоага ишонишади. Аслида бошқа гап ҳам йўқдек)

Бунга асосий фактор сифатида Сульшерни келтириш мумкин. У грандлар билан ўйинларда жамоа ўзини қандай кўрсата олишини қандайдир йўллар орқали кўрсатиб бермоқда. Жамоага мўъжиза каби келган норвегиялик мутахассис туфайли манкунианликларнинг асл мухлислари жамоага бўлган ишончни анчагина орттиришди. Гарчи таркибида Месси, Суарез каби ҳужумчилари бўлса-да, ўз ҳимоячиларига ишонишмоқда. Аммо айтиш керакки, "Юнайтед"нинг ярим финалга чиқиши катта сенсация, "Барселона"нинг ярим финалга чиқиши эса оддий ҳолдек қаралади, назаримда.

Бироқ "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" қарама-қаршилиги 180 дақиқа давом этади. Биринчи ўйин Манчестерда ўтса, унда "Барса" йирик ҳисобда ғалаба қозонса ҳам ўйин тақдири ҳал бўлмайди. Ҳа тўғри, бу ПСЖ эмас. Аммо "Юнайтед"нинг ҳолатида "Барселона" ПСЖ майдонида шундай натижа кўрсата олмасди, менимча (тағин билмадим). Маҳорат борасида "Барселона" устундир, аммо жамоавийлик борасида "Манчестер"да кичик юқорилаш борлигини кўрдик ва билдик.

"Манчестер Юнайтед" сўнгги ўйинларда мағлуб бўлаётганлигини ҳисобга олсак, барча аламини "Барселона"дан олишга ҳаракат қилади. "Барселона" эса бу мавсум ЕЧЛда илк жиддий рақибга дуч келади. Албатта, "Интер" ва "Тоттенхэм" дейишингиз мумкин. Бироқ статус томонидан барибир МЮ юқорироқ қўйилади.

МЮ бу мавсум ЕЧЛда "Ювентус" ва ПСЖ майдонида чиройли камбэкли ғалабаларни қўлга киритди. Иккала ҳолатда ҳам "Манчестер" оғир ҳолатдан чиқиб кетди ва нималарга қодир эканлигини кўрсатди. Демак, МЮ Каталонияни ҳам забт эта олиши мумкин. 180 дақиқалик қарама-қаршилик эса барчасини кўрсатиб беради. Даҳшатли баҳс олдинда дўстлар! 

"Манчестер Юнайтед" мухлислари жамоа "Барселона" тўсиғидан ўта олишига ишонишади. Чунки улар МЮни дунёнинг энг яхши жамоаси деб ҳисоблашади.

Миржалол Норматов

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика