Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади
17 июл 08:00
Янгиликлар
Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади
Бразилия чемпионатининг 14-турида "Сантос" ва "Фламенго" ўзаро тўқнаш келди.
84-дақиқада бразилиялик ҳужумчи Неймарнинг урган голи ҳисобига "Сантос" Бразилия чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабасини қайд этди. "Фламенго" эса учта кетма-кет ғалабадан сўнг илк мағлубиятини қабул қилиб олди.
Кейинки турда "Сантос" 20 июль куни "Мирасол"га қарши майдонга тушади, "Фламенго" эса 21 июль куни "Флуминенсе" билан дербида куч синашади.
Ҳозирда "Сантос" 14 очко тўплаб, турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди. "Фламенго" эса 27 очко билан чемпионатда пешқадамликни сақлаб қолмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар