

Учрашув меҳмонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Баҳсдаги голларнинг барчаига Неймар муаллифлик қилди.
"Сантос" сўнгги тур олдидан хавфли зона билан 2 очколи фарқни юзага келтирди. Охирги турда Неймар ва "Сантос" жадвалда 3-ўринда бораётган "Крузейро"ни қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, Неймар айни вақтда жароҳат билан ўйнамоқда. Шифокорларнинг тақиқига қарамасдан 33 ёшли ҳужумчи "Сантос"ни А Серияда олиб қолиш учун майдонда ҳаракат қилмоқда.



