Бурчак зарбасидан гол ва ассистлар. Неймар «Сантос»га йирик ғалабани тақдим этди

Khoja
24 фев 2025
«Сантос» чемпионатнинг навбатдаги турида «Интер Лимейра»га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувда меҳмонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳсда Неймар  асосий таркибда майдонга тушди. У 27-дақиқада бурчак зарбасидан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шунингдек, биринчи бўлимнинг ўзида яна иккита голга ассист қилди.

Неймар «Сантос»га қайтганидан сўнг жами 6 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 2 та гол ва 3 та голли узатма бор.



KhojaМуаллиф
Манба: championat.com