Неймар: "Мухлислар менга булочка, сок ва кола улоқтиришди. Ўша вазиятда тушлик қилиб олишим мумкин эди"
23 окт 2017 20:02
Янгиликлар
Неймар: "Мухлислар менга булочка, сок ва кола улоқтиришди. Ўша вазиятда тушлик қилиб олишим мумкин эди"
"Мухлислар менга турли нарслар улоқтиришди. У нарсаларга мен ҳатто тушлик ҳам қилиб олишим мумкин эди. Булочка, апельсин соки ва кола... Бу энди футбол эмасда.
Бу нарса Либертадорес Кубогидами, бу ердами. Фарқи йўқ қаерда бўлиб ўтиши. Бундан бўлмаслиги керак. Бунақа ҳолатни сен ресторанга бориб, бош ошпазга вилка ва пичок отиш билан тенглаштирса бўлади.
Четлатиш мени жаҳлимни чиқармади. Агар мен жаҳлдор ҳолатда бўлганимда сиз билан гаплашмаган бўлардим ва ўйиндан сўнг дархол автобусга чиқиб кетардим. Футболда бундан ҳам баттароғини кўрганман ва ўша вазиятда ҳеч ким четлатилмаганди.
Мен хатоим учун жавобгарликни бўйнима оламан. Лекин, ўзимни назорат қилаётгандим. Биз рақиб ғалаба қозониш учун барча нарса қилиши мумкин бўлган ҳолатларга тайёр туришимиз керак", - дейди бразилиялик футболчи.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар