UZ

Сўнгги янгиликлар

14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  8 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  4 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  5 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1

"Навбаҳор": Исоқжонов Тошкент йиғинида сафга қўшилади Янгиликлар

"Навбаҳор": Исоқжонов Тошкент йиғинида сафга қўшилади

Кеча Тошкент вилоятидаги йиғинни якунлаган жамоамиз аъзолари бугун ва эртага дам олишади.

Режага кўра футболчиларимизнинг Тошкентдаги йиғини 21 июль куни бошланиши керак эди. Сўнгги паллада машғулотларни 22 июлдан ўтказилиши маълум қилинди. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Тошкентдаги йиғинда жамоа сафига янги футболчилар қўшилиши кўзда тутилганди. Бундан бироз вақт олдин биринчи даврани “Андижон” сафида ўтказган футболчи Ислом Исоқжоновни Тошкентдаги йиғинда қатнашиши ҳал қилинди. Аслин Наманган футболи тарбияланувчиси ҳисобланган Исоқжонов жамоамизнинг мавсум бошида ташкил этилган машғулотларида ҳам қатнашганди. Бундан ташқари пойтахтдаги йиғин чоғида гондураслик Густаво Армандо Алварадо Руби (10.11.1990) ва россиялик Дорджи Сангаджиев (19.02.1996)ларни таркибга қўшилишлари кутилмоқда. Густаво ҳужум чизиғида ҳаракат қилса Дорджи ярим ҳимоячи саналади. Густаво олдин Гондураснинг “Мотагуа” клубии шарафини ҳимоя қилган. Сангаджиев эса жорий йилги мавсум биринчи ярмини Махачқалъанинг “Анжи” жамоаси сафида ўтказди. Ушбу футболчилар мураббийларда яхши таассурот қолдиришса иккинчи даврани “Навбаҳор”да ўтказиш имконига эга бўлишади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика