"Навбаҳор", "Динамо" ва вақтни чўзган бир қатор футболчилар жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси

Sherzod Nurmatov
14 апр 2026, 12:30
Жорий йилнинг 10 апрель санасида Лига қошидаги Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда мазкур санагача бўлган вақт оралиғида Ўзбекистон Суперлигаси ҳамда U-21 чемпионати учрашувларида иштирокчилар томонидан йўл қўйилган қоидабузарликлар юзасидан қарор чиқарилди.

Суперлига

“Машъал” – “Бунёдкор”

Суперлига 6-тури доирасидаги “Машъал” – “Бунёдкор” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 67-дақиқасида “Машъал” футбол клуби футболчиси Ҳумоюн Муртозаев ўйин тўхтаган вақтда рақиб жамоа футболчисининг қорин қисмига тирсаги билан зарба бергани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Машъал” футбол клуби футболчиси Ҳумоюн Муртозаевга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилсин.

“Насаф“ – “Андижон”

Суперлига 5-тури доирасидаги “Насаф” – “Андижон” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашув давомида “Насаф” жамоаси вакили Алишер Турдиқулов учрашув расмийлари, жумладан, учрашув комиссари ва координаторига ўта қўпол муомилада бўлганлиги, ҳақоратли сўзларни ишлатгани ҳамда учрашув комиссари огоҳлантиришларига қарамай бу ишни давом эттиргани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 63-моддасига асосан “Насаф” футбол клуби вакили Алишер Турдиқуловга нисбатан жарима интизомий жазоси қўллансин.

“Навбаҳор” – “Машъал”

Суперлига 5-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Машъал” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган. Унга кўра, “Навбаҳор” футбол клуби мезбонлигида ўтган баҳсда учрашувни ташкил қилишда кўплаб камчиликларга йўл қойилгани, жумладан, учрашув Countdown’ига асосан учрашувга 30 дақиқа қолганда жамоалар таркиблари эълон қилиниши ва экранда кўрсатилиши талаб этилганига қарамай, таркиб экранда намойиш қилинмагани, учрашув мобайнида захира алмаштиришлари ва учрашув қайдлари стадион экранида намойиш этилмагани, Суперлига Регламентининг 14.18-бандига асосан учрашув видео ёзувини Лигага тақдим этиши шарт бўлса-да, “Навбаҳор” футбол клуби учрашув видео ёзувини тақдим қилмагани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 73 ҳамда 76-моддаларига асосан “Навбаҳор” футбол клубига жарима интизомий жазоси қўллансин.

Суперлига 5-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Машъал” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 52-дақиқасида “Машъал” футбол клуби футболчиси Муҳаммадали Алиқулов ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Машъал” футбол клуби футболчиси Муҳаммадали Алиқуловга нисбатан жарима интизомий жазоси қўллансин.

“Динамо” – “Сўғдиёна”

Суперлига 6-тури доирасидаги “Динамо” – “Сўғдиёна” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра Динамо жамоасига мавсум аввалида Лига томонидан Баллкид, майдон мутахассислари ва занбил кўтарувчилар учун махсус нимчалар тақдим этилган бўлса-да, Динамо жамоси мезбонлигида ўтган баҳсда занбил кўтарувчиларнинг махсус нимчалари бўлмагани туфайли баллкид – тўп узатиб берувчи болалар занбил кўтарувчи сифатида майдонга чиқишгани, учрашув комиссарига занбил кўтарувчиларнинг махсус нимчалари йўқолгани айтилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 73-моддасига асосан Динамо футбол клубига нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.

Суперлига 6-тури доирасидаги “Динамо” – ”Сўғдиёна” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+2-дақиқасида “Динамо” футбол клуби футболчиси Жалолиддин Жумабоев ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Динамо” футбол клуби футболчиси Жалолиддин Жумабоевга нисбатан жарима интизомий жазоси қўллансин.

“Андижон” – “Навбаҳор”

Суперлига 6-тури доирасидаги “Андижон” – “Навбаҳор” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган. Унга кўра, учрашувнинг 20-дақиқасидан бошлаб “Андижон” жамоаси бош мураббийи — Самвел Бабаян учрашув ҳакамларига эътироз билдира бошлагани, бош ҳакамга қарата копток улоқтиргани, майдонга бир неча бор тушиб, ҳакамларга кескин эътироз билдиргани, ҳақорат қилгани, учрашув ҳакамлари Самвел Бабаянни ва жамоа мураббийлар штабини тинчлантиришга қарамай, бу самара бермагани, футболчи ва мураббийлар ўртасида жанжал келиб чиққани, биринчи бўлим якунланганидан сўнг кийиниш хонасига қадар Самвел Бабаян ҳакамларга эътирозини билдириб боргани каби ҳолатлар аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 57, 61 ҳамда 63-моддаларига асосан “Андижон” футбол клуби бош мураббийи Самвел Бабаянга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.

Суперлига 6-тури доирасидаги “Андижон” – “Навбаҳор” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 55-дақиқасида Андижон футбол клуби мураббийи Самвел Бабаян ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Мураббий Самвел Бабаяннинг ҳакам қарорига эътирози учун “Андижон” футбол клубига огоҳлантириш берилсин.

Бу каби ҳолат “Андижон” футбол клуби футболчилари ёки расмий вакиллари томонидан такроран содир этилган тақдирда, тегишли шахсга нисбатан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан жарима интизомий жазоси қўллансин.

Суперлига 6-тури доирасидаги “Андижон” – “Навбаҳор” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган. Унга кўра, Суперлига Регламентининг 15.30-бандига асосан, “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби вакили Абдурауф Ғуломов учрашув қайдномасига киритилмаган бўлсада, захира ўриндиғига ўтириб олгани ва учрашув комиссари томонидан техник ҳудуддан чиқариб юборилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 60-моддасига асосан “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби вакили Абдурауф Ғуломовга нисбатан жарима интизомий жазоси қўллансин. Мазкур ҳолат Абдурауф Ғуломов томонидан такроран содир этилаётгани учун унга Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан тақдим этилган лицензия қайтариб олинсин.

“Сўғдиёна” – “Қўқон-1912”

Суперлига 5-тури доирасидаги “Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 70-дақиқасида “Сўғдиёна” футбол клуби футболчиси Шохрух Исоқов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Сўғдиёна” футбол клуби футболчиси Шохрух Исоқовга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.

Суперлига 5-тури доирасидаги “Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 81-дақиқасида “Сўғдиёна” футбол клуби футболчиси Зоир Жўрабоев ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Сўғдиёна” футбол клуби футболчиси Зоир Жўрабоевга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.

Суперлига 5-тури доирасидаги “Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 86-дақиқасида Сўғдиёна футбол клуби футболчиси Ойбек Нурматов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Сўғдиёна” футбол клуби футболчиси Ойбек Нурматовга нисбатан жарима интизомий жазоси қўллансин.

Суперлига чемпионатининг 5-тури доирасидаги “Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+1-дақиқасида “Қўқон-1912” футбол клуби футболчиси Шоҳрух Гадоев ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Қўқон-1912” футбол клуби футболчиси Шоҳрух Гадоевга нисбатан жарима интизомий жазоси қўллансин.

“Хоразм” – “Динамо”

Суперлига 5-тури доирасидаги “Хоразм” – “Динамо” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+4-дақиқасида “Хоразм” футбол клуби футболчиси Никола Стошич ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Хоразм” футбол клуби футболчиси Никола Стошичга нисбатан жарима интизомий жазоси қўллансин.

“Сурхон” – “Бухоро”

Суперлига 5-тури доирасидаги “Сурхон” – “Бухоро” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 56-дақиқасида “Сурхон” футбол клуби футболчиси Даврон Мерганов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Сурхон” футбол клуби футболчиси Даврон Мергановга нисбатан жарима интизомий жазоси қўллансин.

“Машъал” – “Бунёдкор”

Суперлига 6-тури доирасидаги “Машъал” – “Бунёдкор” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+3-дақиқасида “Машъал” футбол клуби футболчиси Влатко Стояновски ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Машъал” футбол клуби футболчиси Влатко Стояновскига нисбатан жарима интизомий жазоси қўллансин.

ОКМК – “Сурхон”

Суперлига 6-тури доирасидаги ОКМК – “Сурхон” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 70-дақиқасида “Сурхон” футбол клуби футболчиси Достонбек Турсунов симуляция ишлатгани учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Жарима интизом чораси

“Нефтчи” – “Пахтакор”

Суперлига 6-тури доирасидаги “Нефтчи” – “Пахтакор” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 60-дақиқасида “Пахтакор” футбол клуби футболчиси Рустам Турдимуродов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Пахтакор” футбол клуби футболчиси Рустам Турдимуродовга нисбатан жарима интизомий жазоси қўллансин.

Суперлига 6-тури доирасидаги “Нефтчи” – “Пахтакор” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 78-дақиқасида “Пахтакор” футбол клуби футболчиси Санжар Қувватов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Пахтакор” футбол клуби футболчиси Санжар Қувватовга нисбатан жарима интизомий жазоси қўллансин.

Суперлига 6-тури доирасидаги “Нефтчи” – “Пахтакор” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+5-дақиқасида “Пахтакор” футбол клуби футболчиси Башар Ресан ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Пахтакор” футбол клуби футболчиси Башар Ресанга нисбатан жарима интизомий жазоси қўллансин.

U-21 чемпионати

ОКМК U-21 – “Сурхон” U-21

U-21 чемпионатининг 6-тури доирасидаги ОКМК U-21 – “Сурхон” U-21 учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 76-дақиқасида ОКМК U-21 жамоаси футболчиси Асрорбек Отахонов тўпсиз вазиятда рақиб жамоа футболчисининг кўкрак қисмига қўли билан зарба бергани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан ОКМК футбол клуби футболчиси Асрорбек Отахоновга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилсин.

“Нефтчи” – “Пахтакор” ҳамда “Қўқон-1912” – “Насаф” ўйинларида юзага келган вазиятлар айни дамда Лига қошидаги Тартиб-интизом қўмитаси томонидан батафсил ўрганилмоқда ва бу борада маълумот тақдим этилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: pfl.uz