"Навбаҳор" дарвозабони "Пахтакор"га қарши ўйнамайди
22 апр 2018 18:16
Янгиликлар
"Навбаҳор" дарвозабони "Пахтакор"га қарши ўйнамайди
Суперлиганинг 8-турида "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтади.
Сайтимизга наманганлик мухлисдан қуйидаги савол келиб тушди: "Навбаҳор" дарвозабони Ботирали Эргашев ва Даврон Ҳошимов "Пахтакор"дан ижарага олинган. Улар "Пахтакор"га қарши ўйнай олишмайдими? Шунга аниқлик киритинглар.
Биз ушбу савол юзасидан "Навбаҳор" клуби вакилларига мурожаат қилдик. Ботирали Эргашев "Пахтакор"га қарши ўйнай олмаслиги аниқ. Чунки 25 апрель куни у Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида Индонезияга учиб кетади. Даврон Ҳошимов эса "Пахтакор"дан ижарага олинмаган у эркин агент сифатида "Навбаҳор"га келган.
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашуви 25 апрель куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар