

Учрашув давомида вакилларимиз ишончли ва ташаббускор ўйин намойиш этиб, рақиб устидан 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди. Учрашув Аденис Шала дубл қайд этган бўлса, яна битта голга Баҳодир Халилов муаллифлик қилди.
“Насаф” 3:0 "Раднички Ниш"
Голлар:
Аденис Шала (19ъ) — 1:0
Баҳодир Халилов (21ъ) — 2:0
Аденис Шала (72ъ) — 3:0
“Насаф”: Абдувоҳид Неъматов, Алибек Давронов, Ғолиб Ғайбуллаев, Муродбек Раҳматов, Аденис Шала, Бобир Абдихолиқов, Шароф Муҳитдинов, Ойбек Рустамов, Баҳодир Халилов, Диёрбек Абдуназаров, Умарбек Эшмуродов.
Захирадан майдонга тушганлар: Қувонч Хушвақтов, Яшнар Бердираҳмонов, Беҳрўз Ҳайдаров, Дарвон Усмонов.
"Насаф" Туркиядаги илк назорат учрашувида асосан ёшлар билан майдонга тушган баҳсда Германиянинг регионал лигалари вакили "Звиккау" жамоасига 1:6 ҳисобида имкониятни бой берганди.



