"Насаф" ОЧЛ чорак финалида Австралия жамоаси билан тўқнаш келади

Sherzod Nurmatov
15 янв 2026, 12:26
ОФК Аёллар Чемпионлар Лигаси чорак финал баҳслари учун қуръа ташлаш маросими ташкил қилди.

Унга кўра, "Насаф" Австралиянинг "Мельбурн Сити" жамоаси билан учрашадиган бўлди. 

Чорак финал баҳси битта ўйиндан иборат бўлади ва 28-29 март кунлари бўлиб ўтади. Агар "Насаф" чорак финалда ғалаба қозонса, 20-23 май кунлари ўтадиган 4 жамоа иштирокидаги финал босқичига йўл олади ва ўйинларни Қаршида қабул қилиш имкониятига эга бўлади.

Мусобақа ғолибига 1 миллион доллар мукофот пули берилади. 

Шунингдек, турнир ғолиби ФИФАнинг янги ташкил қилинган аёллар ўртасидаги Клублар Жаҳон чемпионатига ҳам йўл олади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia