"Наполи" устози айни пайтда Европанинг энг кучли клуби номини айтди
30 окт 2017 20:32
Янгиликлар
"Наполи" устози айни пайтда Европанинг энг кучли клуби номини айтди
"Наполи" бош мураббийи Маурицио Сарри "Манчестер Сити"га қарши уй ўйини олдидан фикрларини билдириб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, бу учрашув Чемпионлар лигаси 4-тури доирасида бўлиб ўтади. Неаполликлар олдинги турда Манчестерда мағлубиятга учрашган эди.
"Чемпионлар лигаси жамоага қўшимча юклама бўладими? Менимча, бундай тасаввур билан фикрлаш тўғри эмас, чунки бу сайёрадаги энг яхши футбол мусобақаси. Унда қатнашаётганимиздан фахрланамиз. Биз ишонч билан ўйнашга ва яхшироқ ишлашга ҳаракат қилишимиз керак. "Сити" билан беллашув чиройли бўлади, чунки бу охирги ойларда Европанинг энг кучли жамоаси.
Натижага эришиш қийин бўлади, лекин биз бундай жамоа билан тенгма-тенг ўйнай олишимиздан фахрланамиз", - деди Сарри.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар