"Наполи" Осимхен бошқа клубга қўйиб юборишларини сўраганини маълум қилди

Alisher
11 авг 2024, 20:51
"Наполи" спорт директори Жованни Манна неаполликлар форварди Виктор Осимен клубдан бошқа жамоага ўтишни сўраганини айтиб берди.

"Осимхен бошқа клубга қўйиб юборишни сўради. У кетишни хоҳламоқда. Вазият аён, ўтган ёздаёқ унинг кетишига имконият бор эди. Виктор кетмоқчи. Яқин 20 кундаги воқеалар ривожини кўрамиз", — деди Манна.

25 ёшли нигериялик 2020 йилдан бери "Наполи"да ўйнйади. У жамоа сафида 133та ўйинда майдонга тушиб, 76та гол ва 18та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano