Нагельсманн ишдан олинди. Унга қанча товон пули тўлашлиги ҳам маълум

3 июл 2026, 10:36
Юлиан Нагельсманн ЖЧ-2026 дан чиқиб кетиш фонида Германия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этмоқда.

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

2 июль куни Германия футбол федерациясининг Франкфуртдаги қароргоҳида мураббий билан 3 соатлик учрашув бўлиб ўтди ва унда мутахассисга терма жамоадаги фаолиятини якунлаш таклиф қилинди.

Аввалроқ 38 ёшли мураббийга 7 миллион евро миқдорида товон пули тўланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano