МЮ товон пули 100 миллион евролик бўлган 16 ёшли ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда

22 апр 2026, 08:45
UOL хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" яқин кунларда 16 ёшли "Палмеирас" қанот ҳужумчиси Эдуардо Консейсано учун 40 миллион евролик таклиф билан чиқишга тайёрланмоқда.

Манбанинг хабар беришича, "қизил иблислар"дан ташқари, футболчига ПСЖ, "Барселона", "Арсенал", "Челси", "Ливерпул" ва "Манчестер Сити" клублари қизиқиш билдирмоқда. "Палмеирас" клуби футболчининг трансфери учун камида 50 миллион евро сўрамоқда.

Консейсано "Палмеирас"ни фақат 2027 йил декабрь ойида, 18 ёшга тўлганида тарк эта олади. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йил охиригача амал қилади. 16 ёшли ҳужумчининг товон пули 100 миллион еврони ташкил қилади.


Манба: UOL