

Манбанинг хабарига кўра, инглиз клуби бразилиялик футболчининг маош борасидаги келишмовчиликлар туфайли "Реал" билан шартномасини узайтириш борасида юзага келган ноаниқликдан фойдаланиб қолмоқчи.

Қайд этилишича, Винисиус "Манчестер Юнайтед"нинг янги даври учун энг муҳим харидга айланиши мумкин, аммо ҳозирча на "Реал" ва на футболчининг ўзи эҳтимолий трансфер борасида ўз позициясини билдирган.
Агар трансфер амалга ошса, бу Англия чемпионати учун рекорд бўлади.



