Кэррик МЮнинг АПЛдаги ҳолати ҳақида: "Яхши серия кўрсата олишимизга ҳеч қандай шубҳам йўқ"

Sherzod Nurmatov
19 окт 2026, 17:35
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Кэррик Англия чемпионатининг 7-турида "Лидс" билан дурангдан (1:1) сўнг жамоанинг турнир жадвалидаги ҳолатига баҳо берди.

"Биз ҳаммаси аъло даражада демоқчи эмасмиз, бироқ баъзан қийинчиликларни енгиб ўтишга тўғри келади. Вазият унчалик яхши кўринмаётганини тушуниб турибман, аммо биз яхши серия кўрсата олишимизга ҳеч қандай шубҳам йўқ. Бу оғир ўйин бўлди. Ғалаба қозона олмаганимиз учун унчалик хурсанд эмасмиз, лекин агар тўғри ишларни қилишда давом этсак, охир-оқибат муносиб бўлган натижага эришамиз”, – деди Кэррик.

"Манчестер Юнайтед" АПЛнинг 7 турида 7 очко жамғариб, турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди. Кейинги турда манкунианлар 25 октябрь куни "Борнмут"га қарши баҳс олиб боришади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Guardian

Сўнгги янгиликлар

Барча ›