МЮ "Барселона" дарвозабони билан музокараларни бошлади
17 май 2019 13:08
Янгиликлар
МЮ "Барселона" дарвозабони билан музокараларни бошлади
Агар Давид Де Хеа "Манчестер Юнайтед"ни тарк этса, клуб "Барселона"дан Яспер Силлессенни сотиб олиши мумкин.
30 ёшли Силлессен Каталония жамоасини ўйин амалиёти етишмаслиги сабаб тарк этиши мумкин. Кеча МЮ вакиллари голландиялик билан музокара ўтказиш мақсадида Испанияга етиб келишган.
Манкунианлар ёзда жамоадан кетиши мумкин бўлган Де Хеага муносиб номзод қидиришмоқда. Агар испаниялик посбон клуб форварди Алексис Санчес даражасидаги маош хоҳласа, МЮ футболчи билан янги шартнома имзоламаслиги мумкин.
Жорий мавсумда, Яспер Силлессен "Барселона" сафида 9та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ўтказиб юборган.

Ўхшаш янгиликлар
02:04
"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди 2
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар