Мухлисларни Андижон вилояти чемпионати финал учрашувига чорлаймиз
16 ноя 2017 11:37
Янгиликлар
Мухлисларни Андижон вилояти чемпионати финал учрашувига чорлаймиз
Бугун футбол бўйича Ўзбекистон биринчилиги иккинчи табақа жамоалари ўртасида Андижон вилояти чемпионатининг финал учрашуви бўлиб ўтади.
Жорий мавсум чемпионатда муносиб иштирок этган “УзДонгЯнгко” (Андижон) ва “Шаҳрихон-1926” (Шаҳрихон) жамоалари энг кўп очко жамғариб, якунда финал йўлланмасини қўлга киритди.
Энди ушбу жамоалар 16 ноябрь, пайшанба куни финал баҳсида тўқнаш келади. Мазкур учрашув Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 13:00да бошланади. Қизиқарли ва муросасиз руҳ остида ўтиши кутилаётган финал учрашувига барча ишқибозларни таклиф этиб қоламиз. Стадионга кириш бепул!

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар