UZ

Сўнгги янгиликлар

21:12Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"  0 20:49Камолиддин Тожиев: "Режаларимизни очиқлай олмайман. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор"  3 20:30​Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" 3:0  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" (онлайн ҳисоб)  36 20:20​Суперлига. "Нефтчи" пенальтидан урилган гол эвазига ОКМКдан устун келди   70 19:59АПЛ. "Тоттенхэм" ўз майдонида "Астон Вилла"га ютқазди  0 19:45Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 19:16Мутахассис фикри: Катанец ёрдамчилари билан боғлиқ вазият ҳақида тўлиқ изоҳ  3 18:50Янгича офсайд қоидаси Жаҳон чемпионатигача тасдиқланиши ва амалиётга татбиқ қилиниши мумкин  6 18:20Де Дзерби: "Гринвуд дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланиши мумкин"  6 17:57Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди  65 17:35А Серия. "Ювентус" мавсумдаги илк мағлубиятини "Комо"дан қабул қилиб олди  11 16:50Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  8 15:46Ўринбоев қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  4 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2

Мутахассис фикри: Катанец ёрдамчилари билан боғлиқ вазият ҳақида тўлиқ изоҳ Янгиликлар

Мутахассис фикри: Катанец ёрдамчилари билан боғлиқ вазият ҳақида тўлиқ изоҳ

Сўнгги кунларда оммавий ахборот воситаларида миллий жамоа атрофидаги баъзи маълумотлар кенг муҳокама қилинмоқда.

Хусусан, Фабио Каннаваро бош мураббий этиб тайинланганидан сўнг, ундан олдинги мураббийлар штабида фаолият юритган болқонлик мураббийлар гўёки Ўзбекистон футбол ассоциациясидан 350 минг евро талаб қилмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бу вазиятни жамоатчиликка тўлиқ ва аниқ тарзда тушунтириб беришини сўраб, биз доимий ҳамкоримиз, футбол менежменти ва шартнома ҳуқуқи бўйича мутахассис Улуғбек Мирзаевга юзландик:


- Аввало, айтиш лозимки, 2021 йил 27 август куни бош мураббий этиб Сречко Катанец тайинланганида, унинг ёрдамчилари — Алеш Чех, Владо Радманович, Мартин Магистер, Нихад Пейкович ва физиотерапевт Ян Катанец билан тузилган шартномаларга аниқ моддалар киритилган. Ушбу моддаларга кўра, агар бош мураббий билан меҳнат муносабатлари ҳар қандай сабаб билан тугатилса, автоматик равишда унинг ёрдамчилари билан ҳам шартнома бекор қилиниши белгиланган.

Сречко Катанец жамоани 3,5 йил давомида бошқарди ва 2025 йил 22 январда лавозимини тарк этди. Орaдaн уч кун ўтиб, 25 январда Тимур Кападзе бош мураббий этиб тайинланди. У аввалги штаб аъзоларини вақтинчалик таркибда қолдирди ва улар билан қўшимча келишувлар имзоланди. Ушбу келишувларда ҳам аниқ ёзилган эди: агар Тимур Кападзе бош мураббий сифатида ишини тугатса, ёрдамчилар билан ҳам меҳнат шартномалари автоматик тарзда бекор бўлади.

2025 йил октябрида эса бош мураббий лавозимига Фабио Каннаваро тайинланди. У ўзининг италиялик ёрдамчилари — Эудженио Альбарелла (ассистент), Франческо Троизе (жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий) ва Антонио Киментини (дарвозабонлар мураббийи) жалб қилди.

Шу билан бирга, Кападзе билан бирга ишлаган болқонлик ёрдамчиларнинг шартномаларидаги моддалар автоматик равишда кучга кирди ва уларнинг меҳнат муносабатлари тугатилди. Бу – ҳуқуқий жиҳатдан тўғри, ФИФА талабларига мос равишда амалга оширилган жараён.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон футбол ассоциацияси шартномаларни тузиш жараёнида кўп йиллик тажрибага эга профессионал юристлар билан маслаҳатлашган ва барча ҳужжатлар халқаро меъёрларга тўлиқ мос ҳолда расмийлаштирилган. Шу боис болқонлик мураббийлар томонидан ФИФА орқали ишни ютиб олиш эҳтимоли йўқ — чунки ҳуқуқий жиҳатдан уларнинг даъволари асоссиздир.

Хулоса қилиб айтганда, бу ҳолатда ассоциация тўлиқ ҳақ томонда, ва бу жараёнда ҳеч қандай муаммо ёки қонунбузарлик ҳолати йўқ. Фақат маълумотларни нотўғри талқин қилган айрим манбалар, шошилиб, буни бошқача тусда ёритиб юборишди.

Энг муҳими, мухлислар шуни билиб олишлари керакки — миллий жамоа билан боғлиқ барча қарорлар ФИФА қоидаларига асосланган ҳолда, ҳуқуқий жиҳатдан тўғри ва ошкора амалга оширилган. Шу сабабли, бу масала бўйича ҳеч қандай ташвишга асос йўқ. 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

+1   
19 окт 20:00:59
Abv
Ochilov Farobiddin фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Агар УФА тугри шартнома килган булса, хатто уларга бошка иш таклиф килинган булса, хаммаси конунан тугри булса, уша 4 та ёрдамчи кирт КЎТ экан. Буларни орқаси куйган ЖЧ да ишлолмасидан менимча. Шунча йил ишлаб нон тузини еб, тузлиғига тупиришда бу, шунақа кўтлар ишлаган экан термамизда шу пайтгача билмапмиз
Siz ularni urniga uzizi quyib kurin ozmi kupmi mehnat qilib jamoa bilan fakticheskiy jahon chempionatiga chiqsez lekin chiqib bulgandan keyin buldi keregin yuq desa siz alamzada bulib qolasmi yoki shuncha mehnatga achinmesmi
   
19 окт 20:06:09
Бахтиёр Ашуров
Abv фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Siz ularni urniga uzizi quyib kurin ozmi kupmi mehnat qilib jamoa bilan fakticheskiy jahon chempionatiga chiqsez lekin chiqib bulgandan keyin buldi keregin yuq desa siz alamzada bulib qolasmi yoki shuncha mehnatga achinmesmi
Нима бўлганидаям ҳужжат гапиради. Бир томондан гапийиз тўғри. Уларниям тушунса бўлади. Лекин ҳужжат бари бир хужжатда!
   
19 окт 19:34:51
Ochilov Farobiddin
Агар УФА тугри шартнома килган булса, хатто уларга бошка иш таклиф килинган булса, хаммаси конунан тугри булса, уша 4 та ёрдамчи кирт КЎТ экан. Буларни орқаси куйган ЖЧ да ишлолмасидан менимча. Шунча йил ишлаб нон тузини еб, тузлиғига тупиришда бу, шунақа кўтлар ишлаган экан термамизда шу пайтгача билмапмиз
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика