Бекобод шаҳри Ўзбекистон Кубоги финали ёки Суперкубокка мезбонлик қилиши мумкин?!

Sherzod Nurmatov
16 мар 2026
Шу каби саволга "Металлург" бош директори Улуғбек Мирзаев Ўзбекистон Суперкубоги ўйини олдидан берган интервьюсида жавоб берди.

Қайд этлишича, агар "Металлург" марказий стадионининг режалаштирилаётган реконструкцияси муваффақиятли амалга оширилса, Бекобод шаҳри 2027 йилда Ўзбекистон Кубоги финали ёки Суперкубок учун учрашувни қабул қилиш бўйича ЎзПФЛга сўров билан чиқади.

2026 йилги Суперкубок "Нефтчи" ҳамда "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтди ва унда фарғоналиклар 1:0 ҳисобида ғолиб чиқди. 


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: "Металлург" матбуот хизмати