UZ

Сўнгги янгиликлар

15:26Расман: Ўтган мавсум "Динамо"да ўйнаган Ратиньо "Нефтчи"га ўтди  0 14:38Винисиус шартномани узайтирмаса, "Реал" Витиньяни сотиб олиши мумкин. Бразилиялик футболчи учун 100 млн евро талаб қилинади, пул эса ПСЖ хавбекига сарфланади  0 14:15"Манчестер Юнайтед" 45 ой (!) ўтиб ғалаба қозонди...  1 13:47"Манчестер Юнайтед" А Сериядаги ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаши мумкин  1 13:11Левандовски "Барселона" билан шартнома ҳақида: "Ҳали қарор қабул қилиш учун вақтим бор. Қаерда ўйнашни ва қайси йўналишда ҳаракат қилишни билмайман, лекин босим йўқ"  0 12:25"Реал" Зиданни қайтармоқчи  5 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛда "Boxing day" даваом этади ва бошқалар  0 11:41Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси  12 11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  4 10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  3 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  4 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  6 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  8

Мурод Исмоилов: “Финалда қайси жамоа ғалаба қозонса ҳам якунда футбол ютади” Янгиликлар

Мурод Исмоилов: “Финалда қайси жамоа ғалаба қозонса ҳам якунда футбол ютади”

Хабарингиз бор, бугун Фарғонада “Навбаҳор” ва “Андижон” жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан билан сайтимиз ходимлари ўзбек футболида фаолият олиб бораётган таниқли мутахассислардан бугунги финал ҳақида фикр ва мулоҳазалар олишмоқда. Жумладан, ҳозирда Қувасойнинг “Цементчи” клубида ишлаб келаётган фарғоналик тажрибали мураббий Мурод Исмоиловнинг фикрлари эътиборингизга ҳавола этилади.

“Ҳар икки жамоа ҳам финалга қадар машаққатли йўлни босиб ўтишди”, - дея сўз бошлади Мурод Исмоилов. “Навбаҳор”нинг ҳам, “Андижон”нинг ҳам айнан кубок доирасидаги натижаларини юқори баҳолайман. Оғир ўйинларда кучли ва қийин рақиблардан ўтиб, ушбу финал босқичига қадар етиб кела олишди.

Бевосита гувоҳ бўлаяпмиз, Ўзбекистон кубоги финал учрашуви учун тайёргарлик жараёни ва эътибор юқори савияда ташкил этилмоқда. Хусусан, ҳар икки вилоят ҳокимлари, шунингдек Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳам мазкур финалга катта эътибор қаратмоқда. Биласизми, “Навбаҳор”нинг ҳам, “Андижон”нинг ҳам мухлислари атрофда етарлича ном қозонишган. Шу боисдан ҳам кураш нафақат майдонда, балки трибуналарда ҳам давом этади. Бугун бизни жуда қизиқарли финал, катта атмосферали ўйин кутаяпти. Бугун қайси жамоа ғалаба қозонишидан қатъий назар якунда футбол ғалаба қозонади” - деб сўзларини якунланди тажрибали мутахассис.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика