UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  0 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  0 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  9 07:30"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳимоячи жамоани тарк этиши мумкин  1 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  8 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  5 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  3 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  6 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  4

Мундиал тугади. Кутилганидек, Бразилия - чемпион! Янгиликлар

Мундиал тугади. Кутилганидек, Бразилия - чемпион!

Теглар :  Пляж футболи
Сейшель оролларида пляж футболи бўйича навбатдаги Жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди.

Кутилганидек, Бразилия терма жамоаси олтин медалларга эга чиқди ҳамда ўз тарихида 7-бор чемпионликни қўлга киритди.

10 май кунги ярим финал учрашувларида қуйидаги натижалар қайд этилди:

Беларусь - Сенегал 5:2
Португалия - Бразилия 2:4




Сенегал терма жамоаси ушбу мундиалнинг кашфиёт жамоаси бўлгани ҳақида айтиб ўтгандик. Африкаликлар ярим финалга қадар келиб чинакам шов-шув кўрсатишди. Бироқ финалга бир қадам қолганида Беларусь терма жамоаси уларни 5:2 ҳисобида мағлуб этди. Ярим финалнинг иккинчи ўйинида Бразилия Португалияга қарши баҳс олиб бориб, қийинчиликсиз 4:2 ҳисобида зафар қучди ва иккинчи финалчига айланди.

Кеча эса мусобақанинг 3-ўрин учун баҳси ҳамда ҳал қилувчи финал учрашуви ўтказилди. Учинчи ўрин учун кечган ўйинда Португалия Сенегални 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, бронза медалларни қўлга киритган бўлса, финал ўйинида Бразилия Беларусни 4:3 ҳсобида енгиб бош совринга эга чиқди.

Мусобақа якунида энг яхшилар ФИФА томонидан тақдирланди:

Олтин тўп - Родриго (Бразилия)
Кумуш тўп - Иҳар Бриштел (Беларусь)
Бронза тўп - Бе Мартинс (Португалия)
Олтин тўпурар - Иҳар Бриштел, 11 гол (Беларусь)
Кумуш тўпурар - Андре Лоуренсо, 8 гол (Португалия)
Бронза тўпурар - Родриго, 7 гол (Бразилия)
Олтин қўлқоп - Михаил Августов (Беларусь)
Фейр плей соврини - Япония терма жамоаси

Маълумот: Пляж футболи бўйича Жаҳон чепмпионатида 32та ўйин ўтказилиб, дарвозаларга жами 288та тўп киритилди.




Иқтибос: "Мен жуда хурсандман, ҳиссиётларим ҳам бир олам. Болалигимдан чемпион бўлишни орзу қилардим. Ҳисоб 3:3 бўлганидан кейин бироз хавотирга тушдик, лекин ғалаба қозондик. Жамоадошим Родригога гап йўқ. У дунёнинг энг зўр ўйинчиси". (Тангер, Бразилия терма жамоаси футболчиси).

Иқтибос: "Биз Бразилияни мағлуб этишни хоҳлагандик, аммо бунинг уддасидан чиқа олмадик. Лекин иккинчи ўринни бўлса ҳам қўлга киритганимиздан хурсандман. Бу тарихий натижа. Бу Беларусь футболи учун жуда катта ютуқ". (Иҳар Бриштел, Беларусь терма жамоаси футболчиси)

Иқтибос: "Спорт шунақа, мағлубларни кечирмайди. Ҳимояга қаттиқ урғу берганимиз билан голлар ўтказдик. Мен Португалияни учинчи ўринни қўлга киритгани билан табриклайман. Улар буюк жамоа". (Оумар Силла, Сенегал терма жамоаси бош мураббийи)

Иқтибос: "Биз бу ерга чемпион бўлиш мақсадида келгандик. Кубокни кўтаришни ҳар доимгидан кўпроқ хоҳлагандик. Якунда эса учинчи бўлдик. Ҳали яна қайтамиз ва барибир чемпион бўламиз". (Бе Мартинс, Португалия терма жамоаси футболчиси)

Х.Холиқов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика