"4:0 ёки 5:0 ҳисобида олдинда боришимиз мумкин эди". Моуринью "Реал"нинг "Интер"га қарши ўйиндаги ғалабаси ҳақида гапирди

9 сен 2026, 07:54
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуринью Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-турида "Интер" билан кечган баҳсдаги (2:1) ғалаба юзасидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Футболчилар фантастик ишни бажаришди ва мураккаб шароитда кечган оғир ўйинда ғалаба қозонишди, деб ўйлайман. Бу зерикарли учрашув бўлмади.

Биз биринчи бўлимнинг охирги дақиқасида 3:0 ҳисобида олдинда боришимиз ва, эҳтимол, ҳисобни 4:0 ёки 5:0 га айлантиришимиз мумкин эди. Футболчиларимни мақтамоқчиман, чунки прессинг — бу жамоа машғулотларда шуғулланадиган нарсадир. Прессинг учун қулай фурсатларни, қандай прессинг қилишни, қаерда ва қайси ўйинчиларга нисбатан прессинг қўллашни танлаймиз", — деди Моуриньюнинг сўзларини Madrid Universal X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Кейинги турда "Реал" 14 октябрь куни сафарда "Рома" билан учрашади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Madrid Universal