Моуринью "Реал"да Вальверде ва Тчуамени ўртасидаги можаро қай аҳволда эканини маълум қилди

12 сен 2026, 08:45
"Реал" бош мураббийи Жозе Моуринью жамоа ярим ҳимоячилари Орельен Тчуамени ва Федерико Вальверде ўтган мавсумдаги мушташувдан сўнг уларни яраштиришига тўғри келмаганини маълум қилди.

— Вальверде ва Тчуамени бирга ўйнай олишадими? Ўтган мавсум якунлангач, бу ҳақда ўйлаб кўрдингизми?

— Мен ҳеч нарса қилганим йўқ, ҳаммасини уларнинг ўзлари қилишди. Жамоадаги ўша ўзаро қўллаб-қувватлаш, дўстлик, биргаликда ғалаба қозониш, бирга ғалабани бой бериш, захира ўриндиғига жаҳл билан ўтириш, лекин шу билан бирга майдонда қолаётган шерикларини қўллаб-қувватлаш маҳорати… Вальверде ва Тчуамени ўртасидаги вазиятга аниқ жавоб бермаган ҳолда айтишим мумкин атроф-муҳит ва муҳит жуда ажойиб. Агар мен бу вазият ҳақида ҳеч нарса билмаганимда, улар энг яқин дўстлардек туюларди. Албатта, Орельен келганида мен огоҳ ҳолатда эдим, чунки аралашиб, "тинчлик вазири"га айланишим керакми-йўқми, шуни тушунишим лозим эди, лекин мен ҳеч нарса қилганим йўқ. Уларнинг ўзлари ҳаммасини ҳал қилишди, — деди Моуриньюнинг сўзларини AS нашри.

7 май куни машғулот вақтида ярим ҳимоячилар Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасида оғзаки даҳанаки жанг юз бериб, у кийиниш хонасидаги мушташувга айланиб кетгани маълум бўлган эди. Кўнгилсизлик оқибатида уругвайлик футболчининг боши ёрилиб, шифохонага олиб кетилган. Иккала ўйинчи ҳам 500 минг евро миқдорида жаримага тортилган. Моуринью Мадрид грандини ўтган ёзда бошқаришга киришган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: AS