Моуриньо: "Фаолиятимда Матичдан кўра яхшироқ йигитларни учратмаганман"
10 сен 2017 17:12
Янгиликлар
Моуриньо: "Фаолиятимда Матичдан кўра яхшироқ йигитларни учратмаганман"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо ёзги трансфер ойнасида "Челси"дан "қизил иблислар" сафига ўтган ярим ҳимоячи Неманья Матич ҳақида фикр билдирди.
"Фаолиятим давомида Матичдан яхшироқ йигитлар учраган дея олмайман. "Челси"да ишлаганимда, уни иккинчи бўлим бошида майдонга туширдим, аммо кейин уни 70 ёки 75 дақиқада алмаштиришга тўғри келди, Нейманья эса бундан хафа бўлди.
Менга ҳам алам қиларди, чунки вазият жуда чиройли бўлмаган ва бунақасини мураббийлик фаолиятим давомида 2 марта бажарганман. Кейинги кун Матич олдимга келиб шундай деди: "Ўзгартиришдан хафаман, аммо бу менинг айбим, жуда ёмон ўйнадим ва қарорингизни тушунаман. Олға ҳаракат қиламиз". Тўғри, узоқ ҳаракат қилмадик, чунки мени бир неча ҳафтадан сўнг ҳайдаб юборишди" - дейди Моуриньо.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар