Жаҳонгир Ўрозов ЖЧ-2026 ҳақида: “Барча ўйинларда мағлуб бўлишимизга Каннаваро айбдор эмас. Ўзимизга бўлган ишончимиз унчалик эмас эди, ҳаяжонландик”

9 авг 2026, 11:43
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов жамоанинг ЖЧ-2026даги ўйинини баҳолади.

Мураббий Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа гуруҳ босқичида Колумбия (1:3), Португалия (0:5) ва Конго ДРга (1:3) мағлуб бўлди.

— Жаҳон чемпионати бошқа даража, у ерда ўйнаш жуда қийин эди. Бундай турнирга биринчи марта чиқяпмиз. Бу биз учун тажриба. Умид қиламанки, кейинги жаҳон чемпионатларида яхшироқ ўйнаймиз.

— Нега очко ололмадингиз? 

— Биз ўзимизга унчалик ишонмадик, ҳаяжонда эдик. У ерда юқори даражадаги футболчилар ўйнайди, кўпчилиги эса Чемпионлар лигаси ғолиблари.

— Каннаваронинг ишини қандай баҳолайсиз?

— Ўзбекистон терма жамоасининг барча ўйинларда мағлуб бўлишида Фабионинг айби йўқ. Биз жисмоний жиҳатдан яхши ҳолатда эдик. Каннаваронинг ёрдамчилари бизга кўп нарсани ўргатишди. Футболчиларнинг бундай иштирокига ўзлари айбдор, — деди "Рубин" ҳимоячиси.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: sports.ru