Винисиус Моуринью ва "Реал" раҳбарияти билан учрашади. Шартнома узайтирилмаса, қанот ҳужумчиси кетиши мумкин

2 авг 2026, 15:50
Винисиус Жуниор "Реал"даги келажаги бўйича ҳал қилувчи учрашувлар ўтказади.

Бразилиялик футболчи 2 август куни кечқурун Мадридга қайтиши ва эртаси куни Жозе Моуринью қўл остида иш бошлаши керак. Ҳужумчи аввал мураббий билан, кейин эса клуб раҳбарияти билан ўз режаларини муҳокама қилмоқчи.

Винисиуснинг шартномаси 11 ойдан кейин тугайди. "Реал" шартномани узайтиришни мўлжалламоқда, бироқ таклифни футболчи томони сўраган миқдоргача оширмоқчи эмас. Агар келишувга эришилмаса, мадридликлар энди футболчини сотишни истисно қилишмаяпти.

Клуб "Арсенал"нинг расмий қизиқиши ҳақида билмайди. Винисиус вакиллари ҳам лондонликлар билан келишувга эришганини рад этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: As

Сўнгги янгиликлар

Барча ›