

"Ривер Плейт" ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида 25 ёшли аргентиналик футболчини трансфер қилиш бўйича Мадрид клуби билан келишувга эришганини эълон қилди.
Инсайдер Фабрицио Романо аввалроқ Аргентина клуби Алмада учун тахминан 20 миллион евро тўлаши ҳақида хабар берган эди.
Алмада 2025 йилдан бери "Атлетико"да ўйнаётганди. Футболчи ўтган мавсумда барча мусобақаларда 40 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.



