"Монако" яна бир таклифни рад этди
01 июл 2017 18:15
Янгиликлар
"Монако" яна бир таклифни рад этди
ПСЖ "Монако" ҳимоячиси Фабиньо борасида монегаскларга таклиф юборди.
Маълумотларга кўра, парижликлар 23 ёшли бразилиялик билан 5 йиллик шартнома борасида келишиб олишди ва "Монако"га 45 млн. евро таклиф қилишди. Фабиньонинг ўзи таклифга рози, бироқ унинг клуби рақибни кучайтирмоқчи эмас. "Монако" вице-президенти Вадим Васильев ПСЖ таклифини рад этди. Агар парижликлар таклифни оширса вазият ўзгариши мумкинлгини айтилмоқда.
Фабиньо 2013 йилдан бери "Монако" шарафини ҳимоя қилади. 2013-2015 йиллар давомида у монегасклар шарафини ижара асосида ҳимоя қилди, 2015 йилда эса клуб билан 4 йиллик шартномага имзо чекди. Сўнгги мавсум ҳимоячи барча турнирларда 56 та учрашувда иштирок этиб, 12 та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар