UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  0 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  1 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  9 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  0 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  11 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  0 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  20 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  17 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  1

"Ал Иттиҳод" бош мураббийи: "Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинларини кузатиб бордим" Янгиликлар

"Ал Иттиҳод" бош мураббийи: "Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинларини кузатиб бордим"

Осиё чемпионлар лигаси 5-тур ОКМК - "Ал Иттиҳод" баҳсидан аввал ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Марсело Гальярдо ва футболчи Фабиньо иштирок этишди.

- Бизни жуда муҳим учрашув кутиб турибди. Эртанги учрашувда гуруҳдан чиқиш масаласи ҳал бўлади. Шу сабаб ушбу баҳсга катта тайёргарлик кўрдик. Эртага майдонда боримизни берамиз.

Фабиньо: - Мураббийимиз таъкидлаб ўтгандек муҳим ўйин кутиб турибди. Чемпионлар лигаси биз учун жуда катта аҳамиятга эга мусобақа. Эртага энг яхши ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз ва ушбу мусобақада имкон қадар узоқроққа боришни истаймиз.

- Жанубий Америкадаги муваффақиятлили фаолиятингиздан сўнг Осиё қитъасига келдингиз. "Ал Иттиҳод" ва Осиё футболи ҳақидаги биринчи хулосаларингиз қандай бўлди?

- Бу ерга келганимга кўп бўлмади. Яхши жамоа ва ажойиб футболчилар билан танишдим. Қисқа вақт ичида жамоа билан бирга кейинги режаларимизни келишиб олдик. Биз олдимизга катта мақсадлар қўйганмиз ва уларга эришишга интиламиз.

- Инфратузилма ва ўйин тезлигидан ташқари Европа чемпионлар лигаси ва ОЧЛ ўртасида яна қандай фарқ бор?

Фабиньо: - Европа чемпионлар лигаси дунёда энг зўр мусобақа. У ерда тўп тепадиган футболилар ҳақиқий профессионаллар. Тўғриси ушбу икки мусобақани солиштиришни истамайман. Осиё чемпионлар лигаси ҳам ўз минтақасида энг катта турнир ҳисобланади. ОЧЛда яқиндагина дебют қилдим ва шуни айта оламанки ушбу турнир ҳам жуда рақобатдош мусобақа. Осиё чемпионлар лигаси сабаб кўп янги давлатларга саёҳат қилдим. Тажриба орттирдим ва янги инсонлар билан танишяпман.

- "Ал Иттиҳод" гуруҳда фаворит бўлишига қарамай ўтган турда "Эйр Форс"га мағлуб бўлди. Кутилмаган мағлубиятга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- "Эйр Форс"га қарши жуда қийин учрашув ўтказдик. Уларнинг таркибида яхши футболчилар бор экан. 20-рақамли футболчи ўша учрашувда энг зўр ўйинчи бўлди,  назаримда. Тўғриси баҳона қилишни истамайман, аммо бизда жароҳатлар кўп эди. Ромариньо, Бензема, Нголо ва яна 3-4 футболчиларимизда жароҳат бор эди. Биз ёмон натижа қайд этдик, аммо рақиб ҳам муносиб ўйин намойиш этди. Мағлубиятга эътибор бермасдан ишлашда давом этишимиз керак. Кейинги учрашув ҳам жуда муҳим. Гуруҳдан чиқиш бизнинг мақсадимиз.

- "Сепахон"га қарши биринчи учрашув айрим сабабларга кўра ўтказилмаганди. Гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашув эса "Сепахон"га қарши, агар ўша учрашувда қониқарли натижа қайд эта олмасангизлар гуруҳда қолиб кетишингиз ҳам мумкин. "Сепахон"га қарши кечадиган учрашувга қандай тайёргарлик кўрмоқдасизлар? 

- "Сепахон" гуруҳимиздаги кучли жамоалардан бири ҳисобланади. Бизда ҳали имкониятлар етарлича.

- Ўзбек футболи ҳақида фикрингиз қандай? Ўзбекистонга биринчи марта келмоқдасиз ва эртага ОКМКга қарши ўйнайсизлар?

- Ҳа, юртингизга биринчи маротаба келишим. Ўзбек футболи билан яқиндан таниш эмасман, лекин U-17 терма жамоангизнинг ўйинини кузатдим. Улар яхши ўйин намойиш этишди. Ушбу мамлакатда футбол яхши даражада экан ва ўсишга потенциал ҳам бор.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика