UZ

Сўнгги янгиликлар

07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  0 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  1 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  2 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  8 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  0 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  4 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  6 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   9 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  2 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  2 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  3 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1

Мирзад Механович: «Андижонлик мухлислар Ўзбекистонда биринчи рақамли эканлигини эшитгандим, бунга ўзим гувоҳ бўлдим» Янгиликлар

Мирзад Механович: «Андижонлик мухлислар Ўзбекистонда биринчи рақамли эканлигини эшитгандим, бунга ўзим гувоҳ бўлдим»

«Насаф»га қарши баҳсдан кейин Мирзад Механович «Андижон» матбуот хизмати учун интервью берди.

- Мирзад, биринчи марта «Бобур арена»да ўйнадингиз ва бу очилиш учрашуви эди. Атмосфера ҳақида қандай тасаввур қигандингиз?

- Аввало, бизни қўллаш учун стадионга ташриф буюрган мухлисларимизга каттакон раҳмат айтмоқчиман. Ростини айтсам, шундай муҳитни кутгандим. Чунки бу ернинг ишқибозлари Ўзбекистонда биринчи рақамли томошабинлар ҳисобланишини кўп эшитгандим. Бунга ўзим гувоҳ бўлдим.

- 1:1 натижаси билан якунланган учрашув борасида нима дея оласиз?

- Айтиш керак, биз бу ўйинларни ютишни истагандик. Бу орқали мухлисларимизни бахтиёр қилиш мақсадимиз бор эди. Ўйлайманки, беллашувларни ёмон ўтказмадик ва майдонда боримизни бериб тўп сурдик. Айниқса, иккинчи баҳсда жонбозлик кўрсатдик, ахир чемпионларга қарши тўп сурдик.

- Фаолиятингиз давомида кўплаб клубларда ўйнагансиз ва бу каби мухлисликни олдин яна қаэрларда кўргансиз?

- Бизда — Боснияда «Железничар

Сараево»нинг фанатлари шунақа. Шунингдек, «Ордабаси»да ўйнаб юрган кезларимда бизни қўллаш учун стадионга 20 минг ишқибоз ташриф буюрганди. Бу ерда ҳар бир уй ўйинимиз учун стадион доим ишқибозларимиз билан тўлиб тошишини эшитдим. Бунга ўзим ҳам бевосита гувоҳ бўлдим. Бундай қўллаб-қувватлашдан кейин жамоа ҳам 100 фоиз тўлиқ куч билан ўйнайди.

- Учрашув давомида сизга яна нималар ёқди?

- Менга йигитларнинг юраги ёниб ўйнашлари жуда ҳам ёқди. Жамоада янгилар кўп ва бир-биримизни тушуниб олиш учун бироз вақт талаб қилади. Шуни ишонч билан айтаманки, ўйиндан-ўйинга ўтиб боргани сайин биз бир-биримизни сўзсиз тушуна бошлаймиз.

- Май ойида Суперкубок ўйинида айнан «Насаф» билан ўйнаймиз. Энди сиз ҳам ушбу рақибни яхшироқ биласиз...

- Суперкубоккача ҳали узоқ ва бу ҳақда ўйлашга эрта. Биз учун энг асосийси, «Навбаҳор»га қарши ўйин ҳақида ўйлаш ва шунга тайёрланиш. Худо насиб қилса, янги мавсумдаги илк ғалабани айнан ўша баҳсда қўлга киритамиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика