Миржалол Қосимов: “Вазиятлардан фойдаланиш борасида қиладиган ишларимиз кўп”
01 июл 2017 07:37
Янгиликлар
Миржалол Қосимов: “Вазиятлардан фойдаланиш борасида қиладиган ишларимиз кўп”
- Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Бироқ ўйин борасида илиқ фикрлардан ташқари қониқмаган жиҳатларим ҳам бўлди. Биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатдик. Тўпни ўзимизда назорат қилиб, чиройли комбинацион ҳужумлар атшкил этдик. “Нефтчи” дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятлар яратдик. Биргина Элдор Шомуродовнинг ўзи биринчи бўлим мобайнида учта гол уриши мумкин эди. Бироқ ҳужумчимиз вазиятлардан фойдаланишда аниқ ўйнай олмаяпти. Умуман бу жиҳат бошқа футболчиларда ҳам яхши эмас. Бу борада ишлаймиз. Энг муҳими вазиятлар яратаётганимиз. Иккинчи бўлимда бироз бўшашдик, натижада “Нефтчи” футболчилари жонланиб қолишди. Фарғона жамоаси ҳам худди биз каби ҳолатда, деб ўйлайман. Давралар оралиғида жамоа ўз таркибини кучайтириб, яхши натижалар қайд этишига тилакдошман, - дейди Миржалол Қосимов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар