UZ

Сўнгги янгиликлар

00:12Инкапиэ - "Арсенал" футболчиси  0 00:06Нега? Гехининг "Ливерпуль"га трансфери бекор қилинди  0 23:56Адриен Рабьо фаолиятини Италия грандида давом эттиради  0 23:49ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (01.09.2025)  0 23:37Антони МЮни тўлиқ тарк этди  2 23:19CAFA. Тожикистон Афғонистонни мағлуб этди  1 22:57Марко Асенсио энди Туркия клуби шарафини ҳимоя қилади  1 22:43Расман: Расмус Хейлунд "Наполи" футболчиси  2 22:13Туркманистонга қарши ўйин олдидан расмий машғулот  3 21:13Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди  4 21:07"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди  0 20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  9 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   5 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  5 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1

Миржалол Қосимов: "Ўйин сифати ҳақида гапиришга ҳали эрта" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ўйин сифати ҳақида гапиришга ҳали эрта"

Суперлига-2025 дастлабки учрашуви ОКМК - "Бухоро" (2:1) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов учрашувдан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Барчани муборак Рамазон ойи билан қутлайман. Шунингдек, барча аёлларимизни эртанги 8-март байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Чемпионатнинг биринчи баҳси ҳар доим қийин кечади ва ҳиссиётларга бой бўлади. Мавсумни бошлаш осон эмас. Бугун икки жамоа ҳам имкон қадар яхши ўйин намойиш этишди. Шиддатли, тезкор, ҳужумкор ва жанговар ўйин гувоҳи бўлдик. Омад бизга кулиб боқди ва биз гол ура олдик. Ҳозир ўйин сифатига баҳо бериш нотўғри, аниқроғи ҳали эрта. Икки жамоа ҳам бугун яхши ҳаракат қилди" - деди Миржалол Қосимов бугунги баҳс ҳақида.

- Бугун "Бухоро" ОКМКга қанчалик муносиб қаршилик кўрсата олди деб ўйлайсиз? Сўнгги дақиқадаги гол ва якуний ҳисоб бугунги ўйин учун қанчалик адолатли натижа бўлди?

- Мен "Бухоро" ёмон ўйнади деганим йўқ. Икки жамоа ҳам яхши қаршилик кўрсатди. Ўзимнинг жамоам ҳам ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб ёмон ўйин кўрсатмади. Энди сўнгги вазиятга тўхталсак, ҳали вазият такрорини кўрганим йўқ. Менинг фикримча, ҳимоячи тўпга биринчи бўлиб эгалик қилиш мақсадида эди, аммо тўпга ета олмади. Вазият қанчалик адолатли бўлди, билмайман. Ҳозир бир нарса дейиш қийин. Барча хато қилиши мумкин, балки ўша вазиятда хато бўлмагандир. Ҳозирча эса жамоам ғалаба қозонганидан хурсандман.

- ОКМК янги мавсум олдидан асосий таркибининг ўзагини сақлаб қолди. Бир нечта ёш футболчилар ва легионерлар билан битим имзоланди. ОКМКда йиғилган таркибдан қанчалик кўнглингиз тўлмоқда? Жамоа Суперлигада ўз олдига қандай мақсад қўйган?

- Мақсадимиз ҳар доимгидек энг юқори. Футболда икки жамоа ҳам 11 нафар футболчи билан майдонга тушади. Қайсидир жамоа 15та футболчи билан ўйнай олмади. Йигитларга бўлган талабларим максимал. Мухлисларимизни хурсанд қилишимиз керак, натижа эса ўзи келади. Бош мураббий ҳар доим ўз жамоасида энг яхши футболчиларни кўришни истайди. Жамоада янгиланиш бўлиши табиий, кимдир жароҳат олган. Ҳозиргина кийиниш хонасида футболчиларга тезроқ тикланиб олишимиз кераклигини айтдим. Апрель ва Май ойларида 6та ўйинда иштирок этамиз. Ҳозирги кунда шу таркибдан фойдалана оламиз ва ушбу таркиб имкон қадар фойда келтиришини истайман.

- Жанубий Суданлик футболчи Ажак Риак бугун ОКМК сафидаги дебют учрашувини ўтказди. Ҳужумчининг бугунги ўйинига қандай баҳо берасиз. Унинг ўрнига майдонга тушган Али Абдураҳмонов якунда ғалаба голини киритди...

- Қайсидир футболчини мақтаб, бошқасини ерга урмайман. Бу бир жамоа. Риак бор-йўғи бир ҳафта олдин жамоа сафига келиб қўшилди. У жамоа йиғинларида иштирок эта олмади. Умид қиламанки, барча харид қилган футболчиларимиз жамоага кўп фойда келтиришади. 



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика