Миржалол Қосимов: "Иккинчи таймда хотиржамликка берилиб қолдик"
06 мар 23:27
Янгиликлар
Миржалол Қосимов: "Иккинчи таймда хотиржамликка берилиб қолдик"
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Қизиқарли ўйин бўлди. Қўлдан келганча ҳаракат қилдик. "Хоразм" жамоасида иштиёқ юқори эди ва бу ҳолат иккинчи бўлимда яққол кўринди. Биринчи бўлимда биз ҳам ёмон ўйнамадик. Ўтган тур "Бунёдкор"га қарши баҳснинг биринчи таймини ҳам яхши ўтказгандик, лекин иккинчи бўлимда сусткашликка йўл қўйдик. Нимагадир бугун ҳам иккинчи таймда тушунарсиз ҳолатга кўра, хотиржамликка берилиб қолдик. Рақиб ўз имкониятидан фойдаланиб гол урди. Биз эса вазиятлардан фойдалана олмадик. Реалицазия борасида оқсоқланиш бор. "Хоразм" жамоасини табриклайман. Биз эса ўз хатоларимиздан хулоса чиқариб кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Ишлашда давом этамиз. Албатта, старт биз учун кутилмаган воқеалар билан бошланди. Бундан тўғри хулоса чиқаришга ҳаракат қиламиз. Бунинг ҳам хайрли томони бўлса керак.
- Бугунги ўйинда режаларингиз амалга ошишига нима халал берди?
- Бўлим бошида яхши вазият бўлганди. "Бунёдкор" билан баҳсда ҳам яхши вазиятга эга бўлгандик. Бу каби ўйинларда кўп вазият юзага келмайди. Чемпионат боши бўлгани учунми кам вазият яратяпмиз. Ўша вазиятлардан эса фойдаланишимиз керак. Асосан эътибор стандарт вазитяларга қаратиляпти ва голлар ҳам стандартдан сўнг киритиляпти. Бизга шу жиҳат панд беряпти. "Бунёдкор" билан шундай бўлганди. Ўйинчилар кўзи учрашув бошидан ёниб охиригача шу давом этиши керак деб ўйлайман.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар